س ل ف
С-л-ф
سَلَف : Аввалгилар/Ўтмиш: فَجَعَلْنَاهُمْ سَلَفًا وَمَثَلاَ لِلاَخِرِينَ : Уларни кейин келганларнинг ўтмиши ва бир ибрат намунаси қилдик (43/Зухруф 56); яъни ибрат олинадиган аввалгилардир. فَلَهُ مَا سَلَفَ : Ўтмишда бўлган нарса ўзиникидир (2/Бақара 275); яъни ўтмишдаги гуноҳлари кечирилади. Ушбу оят ҳам шунга ўхшашдир: وَأَنْ تَجْمَعُوا بَيْنَ الأُخْتَيْنِ إَلاََّ مَا قَدْ سَلَفَ : Икки опа-сингилни бир вақтда никоҳга олишингиз сизларга ҳаром қилинди. Магар ўтмишда бўлганлар мустасно (4/Нисо 23); яъни илгари қилганларингиз мустасно. Бу ердаги истисно ушбу феълнинг жоиз бўлганидан эмас, балки гуноҳ бўлганидандир.
لِفُلاَنٍ سَلَفٌ كَرِيمٌ /Фалончининг қадрли салафлари; яъни ўтмишдаги ота-боболари бор. Бу сўзнинг кўплиги أَسْلاَف ва سُلُوف шаклида келади. سَالِفَة : Бўйин соҳасидир. سَلَف : Сотиладиган молни олмасдан аввал бериладиган пулдир. سَالِفَة ва سُلاَف : Уруш ёки сафарда олдинда борувчилардир. سُلاَفَةُ الْخَمْرِ : Шарбатдан ортиб қолган ичкилик. سُلْفَة : Меҳмонга таомдан аввал тортиладиган газак. " سلِّفُوا ضَيْفَكُمْ ولَهِّنُوهُ : Меҳмонингизга таомдан аввал бир нима едиринг." дейилади.