س م و
С-м-в
Ҳар нарсанинг самоси – унинг юқори томонидир. Шоир бир отнинг сифати ҳақида шундай дейди:
وَأَحْمَرَ كَالدِّيبَاجِ أَمَّا سَمَاؤُهُ *** فَرَيًّا وَأَمَّا أَرْضُهُ فَمَحُولُ -244
244- Ипак каби қизилдир; устки томони ярқироқ, пастки томони эса чанглидир.
Баъзилар шундай деган: Ҳар бир само ўзидан пастдагиларга нисбатан само, ўзидан юқоридагиларга нисбатан эса ердир. Аммо энг юксак само бундай эмас; зеро у – ери бўлмаган самодир. Қуйидаги оят шу маънога ҳамл қилинган: اللَّهُ الَّذِي خَلَقَ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ وَمِنَ اْلأَرْضِ مِثْلَهُنَّ : Аллоҳ етти қават осмонни ва Ердан ҳам ўшанча миқдорни яратган Зотдир (65/Талоқ 12).
Ёмғирга سَمَاء дейилиши, унинг осмондан келиши сабаблидир. Баъзилар юқоридаги маълумотларни эътиборга олиб, ёмғирга, у ерга тушмагунича само дейиш мумкин деб айтадилар.
Ўсимликларга ҳам سَمَاء дейилиши, ё само деб аталган ёмғирдан ҳосил бўлгани учун, ёки ер юзасидан кўра юқорироқ сатҳда бўлгани сабаблидир. Ернинг зидди бўлган سَمَاء сўзи муаннасдир. Баъзан музаккар ҳам бўлади.
Бу сўз ҳам бирлик, ҳам кўплик маъносида ишлатилади. Қуйидаги оят бунга далолат қилади: ثُمَّ اسْتَوَى إِلَى السَّمَاء فَسَوَّاهُنَّ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ : Сўнгра самога юзланди, уларни етти қават осмон қилиб тиклади (2/Бақара 29). Баъзан унинг кўплиги سَمَوَات шаклида келади: خَلَقَ السَّمَاوَاتِ : Осмонларни яратди (39/Зумар 5); قُلْ مَنْ رَبُّ السَّمَاوَاتِ : “Осмонларнинг Роббиси ким?” деб айт (23/Муъминун 86).
Қуйидаги оятда سَمَاء сўзи музаккар келган: السَّمَاء مُنْفَطِرٌ بِهِ كَانَ : Осмон унинг даҳшатидан парчаланур (73/Муззаммил 18). Қуйидаги оятларда эса муаннас келган: إِذَا السَّمَاء انْشَقَّتْ : Осмон ёрилган вақтда (84/Иншиқоқ 1); إِذَا السَّمَاء انْفَطَرَتْ : Осмон парчаланган вақтда (82/Инфитор 1). Само сўзининг ҳам музаккар, ҳам муаннас шаклларида келишининг изоҳи қуйидагичадир.
Бу сўз; نَخْل /хурмо/-дарахти, شَجَر /дарахт ва уларнинг ҳолатида бўлиб, музаккар ҳам, муаннас ҳам бўладиган ҳамда ўзларидан бирлик ва кўплик сифатида сўз юритиш мумкин бўлган жинс исмлар кабидир. Ёмғир маъносидаги само музаккар келади ва أَسْمِيَة шаклида кўплик бўлади. سَمَاوَة : Юксакда бўлган кўриниш/жисмга дейилади. Шоир шундай дейди:
سَمَاوَةُ الْهِلاَلِ حَتَّى اِحْقَوْقَفَا -245
245- Ҳилолнинг ўзи каби ингичкалашиб букилгунига қадар.
سَمَا ليِ شَخْصٌ : Бир шахс менга кўринди. سَمَا الْفَحْلُ عَلَى الشَّوْلِ سَمَاوَةً : Наслли эркак урғочисининг устига кўтарилди. Чунки эркак урғочи билан ич-ичга бўлади. إِسْم : Бир нарсанинг зоти ўзи орқали билинадиган сўздир. Унинг асли – سِمْو дир. Арабларнинг أَسْمَاء ва سُمَيّ сўзларини ишлатишлари бунга далолат қилади.
إِسْم сўзи سُمُوّ ўзагидан келади. Мусамманинг зикри у билан юксалади, шунинг учун у билан билинади. Аллоҳ буюради: بِسْمِ اللَّهِ : Аллоҳнинг исми билан (1/Фотиҳа 1); وَقَالَ ارْكَبُوا فِيهَا بِسْمِ اللّهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا : Қани, кемага мининглар, деди. Унинг юриши ҳам, тўхтаб туриши ҳам Аллоҳнинг исми биландир (11/Ҳуд 41); بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ : Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан (27/Намл 30); وَعَلَّمَ آدَمَ الأَسْمَاء كُلَّهَا : Аллоҳ Одамга исмларнинг барчасини ўргатди (2/Бақара 31); яъни бирлик ва бирикмалари билан бирга барча лафз ва маъноларни ўргатди. Бунинг изоҳи қуйидагичадир: Исм икки қисмга бўлинади:
Биринчиси: Истилоҳий вазъга кўра ишлатиладиганлар. Бу эса ўзларидан хабар бериладиган нарсаларда бўлади. Одам, от каби.
Иккинчиси: Бирламчи вазъга кўра ишлатиладиганлар. Бу эса сўзнинг ҳар уч тури учун бўлади: Исм (ал-Мухбару анҳу), феъл (ал-хабару анҳу) ва ҳарф деб номланадиган, шу иккиси ўртасидаги боғловчи. Мана, юқоридаги оят билан кўзда тутилган нарса ҳам шудир. Чунки Одам алайҳиссалом исмларни ўргангани каби, феъл ва ҳарфларни ҳам ўрганган эди. Инсон, номланган нарса/мусамманинг бевосита ўзини билмагунича, у билан юзма-юз келганда фақат бу нарсанинг исмини билиш билан унинг нима эканини била олмайди. Масалан, ҳинд ёки рум тилида баъзи нарсаларнинг исмларини ўрганамиз, лекин бу исмлар мансуб бўлган суратларни билмасак, уларни кўрганимизда, ёлғиз исмларини билиш билан мусаммаларини била олмаймиз. Аслида бу ҳолатда биз фақат ёлғиз бир қатор товушларни билган бўламиз. Маълум бўлдики, мусаммани билмагунча ва мусамманинг сурати қалбда ҳосил бўлмагунча, исмлар ҳақидаги билим рўёбга чиқмайди. Шундай экан, وَعَلَّمَ آدَمَ الأَسْمَاء كُلَّهَا : Аллоҳ Одамга исмларнинг барчасини ўргатди (2/Бақара 31) оятидан мақсад – каломнинг ҳар уч тури ва мусамманинг зотларидаги суратларидир.
مَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِهِ إِلاَّ أَسْمَاءً سَمَّيْتُمُوهَا أَنْتُمْ وَآبَآؤُكُم : Ундан бошқа сиғинаётганларингиз, сиз ва ота-боболарингиз тўқиб чиқарган исмлардан иборатдир (12/Юсуф 40) оятининг маъноси шудир: Сиз зикр қилган исмларнинг мусаммалари йўқдир. Улар мусаммасиз бир қатор исмлардир. Зеро мушрикларнинг, бу исмлар доирасида бутларда бор деб ишонган ҳақиқати мавжуд эмасдир.
وَجَعَلُوا لِلّهِ شُرَكَاءَ قُلْ سَمُّوهُمْ : Улар Аллоҳга шериклар қилдилар. Айт: Уларни номлангиз (13/Раъд 33) оятидан мақсад – мушрикларнинг Лот ва Уззо каби бутларнинг исмларини зикр қилишлари эмас; ундан мақсад шудир: Илоҳ деб даъво қилаётганларингизнинг илоҳлигини ва уларда у исмларнинг маънолари бор-йўқлигини исботланг! Мана шунинг учун Аллоҳ таоло бу оятнинг ортидан шундай буюради: أَمْ تُنَبِّئُونَهُ بِمَا لاَ يَعْلَمُ فِي اْلأَرْضِ أَمْ بِظَاهِرٍ مِنَ الْقَوْلِ : Ёки сизлар Аллоҳга, У Ер юзида билмайдиган бирон нарсанинг хабарини Ўзига берасизларми? Ёки юзаки сўзми айтяпсизлар? (13/Раъд 33).
تَبَارَكَ اسْمُ رَبِّكَ : Роббингнинг исми нақадар улуғдир! (55/Ар-Роҳман 78); яъни фикр юритилганда Унинг сифатларидаги мўл барака ва неъмат нақадар улуғдир! Масалан, Карим, Алим, Бори, Раҳмон ва Раҳим сифатлари каби. سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ اْلاَعْلَى : Олий Роббингнинг исмини камчиликлардан пок тут (87/Аълаа 1); وَلِلّهِ اْلأَسْمَاء الْحُسْنَى : Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир (7/Аъроф 180); اسْمُهُ يَحْيَى لَمْ نَجْعَلْ لَهُ مِنْ قَبْلُ سَمِيًّا : Исми Яҳёдир. Илгари унга ҳеч кимни исмдош қилмаганмиз (19/Марям 7); لَيُسَمُّونَ الْمَلاَئِكَةَ تَسْمِيَةَ اْلاَنْثَى : Фаришталарга аёлларнинг номларини қўядилар (53/Нажм 27); яъни фаришталарни “Аллоҳнинг қизлари” деб атайдилар.
هَلْ تَعْلَمُ لَهُ سَمِيًّا : Унга исмдош/ўхшаш бирини биласанми? (19/Марям 65); яъни Унинг исмига лойиқ бир ўхшашини ва ҳақиқий маънода Унинг сифатига лойиқ бирини биласанми? Оятнинг маъноси – “Унинг исми билан аталадиган бирини биласанми?” – дегани эмас. Зеро Аллоҳ таолонинг кўпгина исми бошқаси учун ишлатилади. Аммо бу исмнинг, Аллоҳ учун ишлатилганда англатган маъноси билан бошқаси учун ишлатилганда англатган маъноси бир хил эмасдир.