ب ر ز
Б-р-з
بَرَاز сўзи, фазо деганидир. بَرَزَ фазода кўринди деганидир. Бу ё бевосита зоҳир бўлиш билан бўлади: وَتَرَى اْلاَرْضَ بَارِزَةً Ерни яп-яланғоч ва теп-текис кўрасан (18/Каҳф 47). Бунда ер юзидаги бинолар ва турар жойлар йўқ қилинишига эътибор қаратилган. Жанг қилиш маъносидаги مُبَارَزَة ҳам шу ўзакдандир. Мубораза — жанг сафларидан олдинга чиқишдир.
Аллоҳ буюради: لَبَرَزَ الَّذِينَ كُتِبَ عَلَيْهِمُ الْقَتْلُ Ўзларига ўлим ёзилганлар ётадиган жойларида бўлар эдилар (3/Оли Имрон 154); وَلَمَّا بَرَزُوا لِجَالُوتَ وَجُنُودِه ِ Жолут ва унинг аскарлари билан тўқнаш келганларида (2/Бақара 250). Ёки ўз устунлиги билан ажралиб чиқиш шаклида бўлади. Бу эса гўзал, таҳсинга лойиқ иш билан олдинга чиқишдир. Ёпиқ, пардали нарсанинг очилиши, ошкор бўлиши ҳам шу феъл билан ифодаланади. Шу маънода Аллоҳ буюради: وَبَرَزُوا ِللّهِ الْوَاحِدِ الْقَهَّارِ Барча инсонлар ягона ва ҳаммадан ғолиб Аллоҳнинг ҳузурига чиқадилар (14/Иброҳим 48); يَوْمَ هُمْ بَارِزُونَ У кунда улар майдонга чиқадилар (40/Ғофир 16).
Аллоҳ таолонинг: وَبُرِّزَتِ الْجَحِيمُ لِلْغَاوِينَ Дўзах эса йўлдан озганларнинг кўз ўнгида намоён қилинади (26/Шуъаро 91) деган сўзи эса, уларга дўзах кўрсатилишига эътибор қаратмоқда. تَبَرَّزَ فُلاَنٌ ибораси ҳожат чиқаришни ифодалашдан киноядир. اِمْرأَةٌ بَرْزَةٌ покдомон аёл деганидир, чунки: у ўз иффати билан устунликка эришади; акс ҳолда лафзнинг ўзи буни ифодаламайди.