ب ق ي
Б-қ-й
بَقَاء сўзи бир нарсанинг илк ҳоли узра қолишидир. Бу فَنَاء йўқ бўлиш сўзининг зиддидир. وقَدْ بَقِيَ بَقاَءً ва بَقِيَة ўрнига فِي الْمَاضِي بَقَى дейилгани ҳам айтилган.
Ҳадисда: بَقَيْنَا رَسُولَ الله дейилган бўлиб, бу — уни кутдик ва узоқ вақт келишини кўз тутдик, деганидир. Шу ўзакдан келган اَلْباَقي ҳам икки хилдир.
1. Ўз-ўзича, ҳеч бир вақтга боғлиқ бўлмасдан باَقِي бўлган. Бу — Улуғ Яратгувчидир. Унинг учун фонийлик йўқдир.
2. Ўзгаси туфайли باَقِي бўлган. Бу эса Ундан бошқалардир. Булар учун фонийлик бордир.
Аллоҳ билан باَقِي бўлганлар ҳам икки хилдир:
1. Аллоҳ уни йўқ қиладиган вақтга қадар бевосита ўзи باَقِي бўлганлар. Булар — осмон жисмлари каби нарсалардир.
2. Бевосита ўзи ва бўлаклари билан эмас, тури ва жинси билан باَقِي бўлганлар. Булар эса инсон ва ҳайвон каби нарсалардир.
Худди шунингдек, охиратда ҳам, жаннат аҳли каби, бевосита ўзи باَقِي бўлганлар бордир. Улар маълум бир муддатгача эмас, абадий равишда у ерда қоладилар. Аллоҳ таоло буюрганидек: خَالِدِينَ فِيهَا Улар унда мангу қоладилар (2/Бақара 162).
Бошқа бир қисми эса жинси билан باَقِي дир. Пайғамбардан (сав) шундай ривоят қилинади.
اِنَّ ثِمَارُ أَهْلِ الْجَنَّةِ يَقْطَفُهَا أَهْلُهَا وَيَأْكُلُونَهَا ثُمَّ تَخْلُفُ مَكَانَهَا مِثْلُهَا Жаннат аҳли учун тайёрланган мевалар улар томонидан узилади, сўнгра уларнинг ўрнига ўхшашлари келади.
Охиратдагининг доимийлиги сабабли Аллоҳ буюради: وَمَا عِنْدَ اللَّهِ خَيْرٌ وَأَبْقَى Аллоҳ ҳузуридаги эса яхшироқ ва боқийроқдир (28/Қосос 60); وَالْبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ Боқий қолувчи солиҳ амаллар эса (18/Каҳф 46); яъни, булар — инсон учун савоби боқий қоладиган амаллардир. Бу беш вақт намоз экани деб ҳам изоҳланган. سُبْحاَنَ الله وَالْحَمْدُ لِلَّه сўзлари экани ҳам айтилган. Тўғриси шуки, у — Аллоҳ таолонинг розилиги кўзланган ҳар бир ибодатдир.
Аллоҳ таолонинг: بَقِيَّةُ اللّهِ خَيْرٌ لَكُمْ Аллоҳнинг бақияси сизлар учун яхшироқдир (11/Ҳуд 86) сўзи ҳам шу маънодадир; бу давомийлик Аллоҳ таолога изофа қилинган. Аллоҳ таолонинг: فَهَلْ تَرَى لَهُمْ مِنْ بَاقِيَةٍ Уларнинг бирор қолдиғини кўраяпсизми? (69/Ҳаққо 8) сўзи эса, уларнинг باَقِي бўлган бир жамоасини ёки ҳанузгача давом этаётган бир ишини кўраяпсанми? деганидир. Маъноси, улардан қолгани борми деб ҳам айтилган. Баъзи масдарлар фоил қолипида, баъзилари эса мафъул қолипида келган. Биринчиси тўғрироқдир.