بَكَّةَ
Бакка
Мужоҳиддан, بَكَّ ’нинг Макка экани ҳақида айтган сўзи ривоят қилинади. У буни سَبَدَ رَأْسَهُ وَسمَدَهُ، وَضَرْبَةٌ لاَزِبٌ ولاَزِمٌ каби бо ҳарфи мим ҳарфи ўрнида ишлатилган ўринлардан бири деб санаган. Аллоҳ буюради: إِنَّ أَوَّلَ بَيْتٍ وُضِعَ لِلنَّاسِ لَلَّذِي بِبَكَّةَ مُبَارَكاً Албатта, одамлар учун қўйилган илк уй Баккадаги муборак уйдир (3/Оли Имрон 96). Унга بَطْنُ مَكَّة ҳам дейилган. Бу — ўша ердаги Жомеънинг номидир, дейдиганлар ҳам, Байтуллоҳдир, дейдиганлар ҳам бор. Тавоф жойи бўлгани сабабли, номини تَباَك яъни издиҳомдан олган, чунки одамлар у ерда тавоф учун издиҳом қиладилар, дейдиганлар ҳам бор. مَكَّة (Макка]нинг بَكَّة (Бакка] деб номланишининг сабаби, у ерда бирор зулм қилганларида золимларнинг бўйни синганидандир, дейдиганлар ҳам бўлган.

