ب ظ ر | ب ط ن
Б-з-р | Б-т-н
وَاللّهُ أَخْرَجَكُمْ مِنْ بُطُونِ أُمَّهَاتِكُمْ Аллоҳ сизларни ҳеч бир нарсани билмайдиган ҳолингизда оналарингизнинг қоринларидан чиқарди (16/Наҳл 78) ояти баъзи қироатларда وَاللهُ أَخْرَجَكُمْ مِنْ بُظُورِ أُمَّهَاتِكُمْ деб ўқилган. Бу بُظُور сўзи بَظَارَة сўзининг кўплигидир. У эса қўй елинининг осилиб турган кичик учи; юқори лабдаги бўртиб чиққан шишдир. Бунга гоҳида هَنٌ , гоҳида эса بُضْع деб ном берилади.

