ع ل م
И-л-м
عِلْم : Бир нарсани ҳақиқати билан идрок этишдир. Бу эса икки қисмга бўлинади:
1- Бир нарсанинг зотини/ўзини идрок этиш.
2- Бир нарса ҳақида, унинг ўзи учун мавжуд бўлган бир нарсанинг борлиги билан ҳукм чиқариш; ёки бир нарса ҳақида, унинг ўзи учун мавжуд бўлмаган бир нарсанинг йўқлиги билан ҳукм чиқариш.
Биринчиси битта мафъулга ўтимлидир: لَا تَعْلَمُونَهُمُ اللَّهُ يَعْلَمُهُمْ : Сизлар уларни билмайсизлар, Аллоҳ уларни билади (8/Анфол 60).
Иккинчиси икки мафъулга ўтимлидир: فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ : Агар уларнинг мўмина эканликларини билсангиз, уларни кофирларга қайтарманглар (60/Мумтаҳана 10). يَوْمَ يَجْمَعُ اللَّهُ الرُّسُلَ فَيَقُولُ مَاذَا أُجِبْتُمْ قَالُوا لَا عِلْمَ لَنَا إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ : Аллоҳ пайғамбарларни жамлаб: «Сизларга қандай жавоб берилди?» – деган куни, улар: «Бизнинг ҳеч қандай билимимиз йўқ, албатта, ғайбларни тўла-тўкис билгувчи фақат Сенсан», – дейдилар (5/Моида 109) ояти, сўз юритилаётган пайғамбарларнинг ақллари [ўша пайтда] жойида бўлмаганлигига ишора этади.
Бошқа бир жиҳатдан ҳам илм икки қисмга бўлинади: назарий ва амалий.
Назарий илм: билинганда киши у билан камолга етадиган илмдир: оламдаги мавжудотларни билиш каби.
Амалий илм: адо этилмагунча тугалланмайдиган илмдир: ибодатларга оид илм каби.
Яна бир жиҳатдан ҳам илм икки қисмга бўлинади: ақлий ва самъий (ваҳийга асосланган) илм.
أَعْلَمْتُهُ ва عَلَّمْتُهُ шакллари аслида бир хилдир; аммо إِعْلاَم шакли тез бир тарзда хабар бериладиган билим; تَعْلِيم эса ўрганувчининг нафсида таъсири ҳосил бўлгунча қайта-қайта такрорланадиган билим маъносидадир.
Баъзилар шундай дейди: تَعْلِيم – маъноларни/тушунчаларни тасаввур этиш учун нафсни уйғотишдир; تَعَلُّم эса нафснинг маъноларни/тушунчаларни тасаввур этиш учун уйғонишидир. Баъзан تَعَلُّم , агар унда такрор бўлса, إِعْلاَم маъносида ҳам ишлатилади. Масалан, ушбу оятдаги каби: أَتُعَلِّمُونَ اللَّهَ بِدِينِكُمْ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ : Сизлар Аллоҳга динингизни ўргатмоқчимисизлар?! Ваҳоланки, Аллоҳ осмонлару ердаги нарсаларни билади (49/Ҳужурот 16).
تَعْلِيم билан боғлиқ оят мисоллари: الرَّحْمَنُ * عَلَّمَ الْقُرْآَنَ : Ар-Роҳман * Қуръонни ўргатди (55/Ар-Роҳман 1-2); الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ : У инсонга қалам билан ёзишни ўргатди (96/Алақ 4); وَعُلِّمْتُمْ مَا لَمْ تَعْلَمُوا أَنْتُمْ وَلَا آَبَاؤُكُمْ : Сизлар ва ота-боболарингиз билмаган нарсалар сизларга ўргатилди (6/Анъом 91); عُلِّمْنَا مَنْطِقَ الطَّيْرِ : Бизга қушларнинг тили ўргатилди (27/Намл 16); رَبَّنَا وَابْعَثْ فِيهِمْ رَسُولًا مِنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آَيَاتِكَ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَيُزَكِّيهِمْ : Эй Роббимиз! Уларга ўз ичларидан оятларингни ўқиб берадиган, уларга китоб ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган бир пайғамбар юбор (2/Бақара 129) ва шунга ўхшаш оятлар.
وَعَلَّمَ آَدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا : Аллоҳ Одамга барча исмларни ўргатди (2/Бақара 31). Аллоҳ таолонинг исмларни ўргатиши шундай бўлган: Аллоҳ Одамга ўзи билан гаплашадиган бир куч ато этган ва нарсаларга ном қўйган. Буни эса унинг қалбига жойлаштириш билан амалга оширган. Шунингдек, Аллоҳ ҳайвонларнинг ҳар бирига қиладиган ишини ва чиқарадиган товушини ҳам ўргатган. Аллоҳ буюради: فَوَجَدَا عَبْدًا مِنْ عِبَادِنَا آَتَيْنَاهُ رَحْمَةً مِنْ عِنْدِنَا وَعَلَّمْنَاهُ مِنْ لَدُنَّا عِلْمًا : Ўша ерда бандаларимиздан бир бандани – унга Ўз ҳузуримиздан раҳмат ато этган ва Ўз даргоҳимиздан бир илм ўргатган бандамизни топдилар (18/Каҳф 65). قَالَ لَهُ مُوسَى هَلْ أَتَّبِعُكَ عَلَى أَنْ تُعَلِّمَنِ مِمَّا عُلِّمْتَ رُشْدًا : Мусо унга: «Сенга ўргатилганингдан менга тўғри йўлни топишимга ёрдам берадиган бир билим ўргатишинг учун сенга эргашсам майлими?» деди (18/Каҳф 66).
Баъзиларга кўра, Мусо алайҳиссалом назарда тутган илм – Аллоҳ уларга танитмагунча одамлар ёмон кўрадиган ва улардан махфий қоладиган махсус илмдир. Дарҳақиқат, Мусо алайҳиссалом ўзи эргашган/у билан бирга сафар қилган донишманд кишининг қилган ишларини, сабабини унга тушунтириб бермагунча ёқтирмаган. Ушбу оятдаги илм ҳам шу маънода экани айтилган: قَالَ الَّذِي عِنْدَهُ عِلْمٌ مِنَ الْكِتَابِ : Ҳузурида китобдан бир илм бўлган киши деди (27/Намл 40).
Аллоҳ таоло: وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ : Аллоҳ ўзларига илм ато этилганларни даражалар билан юксалтиради (58/Мужодала 11) оятида, илм даражалари ва илм эгалари фарқли эканига ишора этмоқда.
وَفَوْقَ كُلِّ ذِي عِلْمٍ عَلِيمٌ Ҳар бир илм эгасининг устида ундан яхшироқ биладиган бир зот бордир (12/Юсуф 76) оятидаги عَلِيم сўзи бошқасидан устун бўлган инсонга ишора бўлиши мумкин. Оятда, муболаға учун ишлатилган عَلِيم лафзининг хослаштирилиши ҳам, инсон ўзидан устунроқ бўлганларга нисбатан ундай бўлмаса-да, биринчисига нисбатан عَلِيم /билимдонроқ эканига ишора этмоқда. Шунингдек, عَلِيم сўзи, накира/ноаниқ ҳолда келган бўлса ҳам, ундан Аллоҳ таоло назарда тутилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ҳақиқий маънода عَلِيم билан сифатлаш мумкин бўлган зот фақат Аллоҳдир. Бунга кўра وَفَوْقَ كُلِّ ذِي عِلْمٍ عَلِيمٌ (12 /Юсуф 76) ояти, ёлғиз ўзи жамоанинг ҳар бирига эмас, балки уларнинг барчасига ишора этган бўлади. Биринчи талқинга кўра эса оят, уларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида ишора этган бўлади.
عَلَّامُ الْغُيُوبِ : Кўринмайдиган нарсаларни (ғайбларни) билгувчи (5/Моида 109) ояти, Аллоҳдан ҳеч нарса яширин қолмаслигига ишорадир. عَالِمُ الْغَيْبِ فَلَا يُظْهِرُ عَلَى غَيْبِهِ أَحَدًا * إِلَّا مَنِ ارْتَضَى مِنْ رَسُولٍ : У барча кўринмас нарсаларни билади. Ғайбидан ҳеч кимни воқиф қилмайди * Ўзи танлаган бир элчидан бошқа (72/Жин 26-27) оятида, Аллоҳнинг ўз дўстларига хос қилган бир илми борлигига ишора бордир.
Аллоҳнинг сифати бўлган الْعَالِم – ўзига ҳеч нарса яширин қолмайдиган деганидир; бу билан фақат Аллоҳ сифатланиши мумкин. Дарҳақиқат, шундай марҳамат қилинади: يَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَى مِنْكُمْ خَافِيَةٌ : Ўша куни сизлар (Аллоҳ) ҳузурига келтириласизлар, бирорта сирингиз (Аллоҳдан) яширин қолмайди (69/Ҳаққо 18).
عَلَم : Бир нарса ўзи орқали билинадиган белгидир: عَلَمُ الطَّرِيقِ (йўл белгиси); عَلَمُ الْجَيْشِ (қўшин байроғи) каби. Шунинг учун тоққа ҳам عَلَم дейилган. Кўплиги أَعْلاَم шаклида келади. 43/Зухруф 61-ояти; وَإِنَّهُ لَعَلَمٌ لِلسَّاعَةِ : У қиёматнинг бир аломатидир, шаклида ҳам ўқилган. وَمِنْ آَيَاتِهِ الْجَوَارِ فِي الْبَحْرِ كَالْأَعْلَامِ : Денгизда тоғлар каби сузиб юрувчи кемалар ҳам Унинг аломатларидандир (42/Шуро 32); وَلَهُ الْجَوَارِ الْمُنْشَآَتُ فِي الْبَحْرِ كَالْأَعْلَامِ : Денгизда сузиб юрувчи тоғлар каби кемалар У Зотникидир (55/Ар-Роҳман 24).
Юқори лабдаги ёриққа عَلَم дейилади. عَلَمُ الثَّوْبِ : кийим нақши. فُلاَنٌ عَلَمٌ : яъни фалончи киши машҳурдир; қўшин байроғига ўхшатилмоқда. أَعْلَمْتُ كَذَا : унга белги қўйдим. مَعَالِمُ الطَّرِيقِ : йўл белгилари; مَعَالِمُ الدِّينِ : диннинг белгилари/тамойиллари. Бирлиги مَعْلَم шаклида келади. فُلاَنٌ مَعْلَمٌ لِلْخَيْرِ : фалончи киши яхшиликнинг белгисидир. Шу маънодан келиб чиқиб, ‘хина’га عُلاَّم дейилади. عَالَم : Фалак ва у қамраб олган жавҳар ҳамда аразнинг исмидир. Бу сўз аслида ўзи орқали билинадиган нарсанинг исмидир; худди ўзи орқали муҳр босиладиган нарсага طَابَع ва ўзи орқали муҳрланадиган нарсага خَاتَم дейилгани каби. Бу сўзнинг ушбу шаклда келиши, унинг асбоб кабилиги учундир. Зеро олам/коинот, ўз яратгувчисига далолат этиши жиҳатидан асбобдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло, Ўз бирлигини билиш борасида бизни оламга йўналтирган: أَوَلَمْ يَنْظُرُوا فِي مَلَكُوتِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ : Осмонлар ва Ернинг ажабтовур салтанатига назар солмайдиларми? (7/Аъроф 185).
عَالَم сўзининг [ عَالَمِين-عَالَمُون шаклида] кўплик келиши, коинотдаги ҳар бир тур мавжудликка عَالَم дейилиши сабаблидир. Масалан; عَالَمُ اْلإِنْسَانِ (инсон олами); عَالَمُ الْمَاءِ (сув олами); عَالَمُ النَّارِ (олов олами) дейилади. Шунингдек, ривоятда ҳам шундай келади: إِنَّ ِللهِ بِضْعَةَ عَشَرَ أَلْفَ عَالَمٍ : Аллоҳнинг ўн минг зиёд олами бордир.
Бу сўзнинг [ақлли мавжудотлар учун бўлган] жамъи солим шаклида келиши эса, инсонларнинг ҳам зикр этилган мавжудотлар ичида бўлгани сабаблидир ва инсон бирор сўзни бошқаси билан баҳам кўрганда, унинг ҳукми ғолиб келади/фақат инсон эътиборга олинади. Баъзиларга кўра эса, сўз юритилаётган сўзнинг бу тарзда кўплик қилиниши, у билан бошқа мавжудотлар эмас, балки фақат фаришта, жин ва инсонлар назарда тутилгани сабаблидир. Бу қараш Ибн Аббосдан ривоят қилинган.
Жаъфар ибн Муҳаммад ҳам шундай дейди: Бу кўплик сўз билан инсонлар назарда тутилган ва улардан ҳар бири бир олам саналган. Олам икки қисмга бўлинади: Катта олам – фалак ва унинг ичидагилардир. Кичик олам – инсондир. Чунки инсон оламнинг тузилиши/шакли асосида яратилган. Дарҳақиқат, Аллоҳ катта оламда мавжуд бўлган ҳар бир нарсани инсонда ҳам яратган. Аллоҳ буюради: الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ : Ҳамд – оламлар Робби Аллоҳга хосдир (1/Фотиҳа 1); يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اذْكُرُوا نِعْمَتِيَ الَّتِي أَنْعَمْتُ عَلَيْكُمْ وَأَنِّي فَضَّلْتُكُمْ عَلَى الْعَالَمِينَ : Эй бани Исроил, сизларга инъом этган неъматимни ва сизларни оламларга устун қилганимни ёдга олинглар (2/Бақара 47). Баъзиларга кўра, Аллоҳ бу сўз билан бани Исроил замонидаги оламларни назарда тутган. Баъзиларга кўра эса ундан мурод – Аллоҳ уларга ато этган нарсалари, берган куч ва имкониятлари туфайли ҳар бири барча оламлар ўрнини босган ўша замондаги фазилатли инсонлардир. Уларнинг бу тарзда номланиши, худди Иброҳим алайҳиссаломнинг ушбу оятда أمة /уммат деб номланиши кабидир: إِنَّ إِبْرَاهِيمَ كَانَ أُمَّةً : Албатта, Иброҳим бир уммат эди (16/Наҳл 120); قَالُوا أَوَلَمْ نَنْهَكَ عَنِ الْعَالَمِينَ : Сени оламлардан манъ этмаганмидик? дедилар (15/Ҳижр 70).