ع م ر
У-м-р
عِمَارَة /Обод бўлмоқ: Хароб бўлиш/бузилишнинг зиддидир. عَمَرَ أَرْضَهُ، يَعْمُرُهَا عِمَارَةً (Ерини обод қилди/ишлади, қилмоқда), дейилади. Аллоҳ буюради: أَجَعَلْتُمْ سِقَايَةَ الْحَاجِّ وَعِمَارَةَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ كَمَنْ آَمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ وَجَاهَدَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ : Ҳожиларга сув тарқатишни ва Масжид ул-Ҳаромни обод қилишни, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириш ҳамда Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан тенг қилдингизми? (9/Тавба 19).
عَمَّرْتُهُ فَعَمَرَ (Уни обод қилдим, у эса обод бўлди), هُوَ مَعْمُورٌ (У обод қилингандир), дейилади. Аллоҳ буюради: أَوَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَيَنْظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ كَانُوا أَشَدَّ مِنْهُمْ قُوَّةً وَأَثَارُوا الْأَرْضَ وَعَمَرُوهَا أَكْثَرَ مِمَّا عَمَرُوهَا : Улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан аввалгиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми? Улар булардан кўра қувватлироқ эдилар. Ерни ковлаб ағдар-тўнтар қилдилар ва уни, буларнинг обод қилганидан кўра кўпроқ обод қилдилар (30/Рум 9); وَالْبَيْتِ الْمَعْمُورِ : Маъмур уйга қасам (52/Тур 4).
Бирор кишига ерни обод қилиш ишини топширганингда унга шундай дейсан: أَعْمَرْتُهُ اْلأَرْضَ وَاسْتَعْمَرَتُهُ . Аллоҳ буюради: هُوَ أَنْشَأَكُمْ مِنَ الْأَرْضِ وَاسْتَعْمَرَكُمْ فِيهَا : Аллоҳ сизларни тупроқдан яратди ва ер юзига жойлаштириб, бу ерни обод қилишга вазифадор қилди (11/Ҳуд 61).
عَمْر ва عُمُر : Баданнинг ҳаёт билан обод бўлиб турган муддатининг номидир. Бу тушунча, بَقَاء /бақонинг остидадир. طَالَ عُمُرُهُ дейилганда унинг маъноси; “Унинг баданининг руҳи билан обод бўлиши узайди” шаклида бўлади. طَالَ بَقَاؤُهُ сўзи эса бу маънони англатмайди. Чунки бақо, фанонинг зиддидир. Бақонинг умрдан бўлган устунлиги сабабли Аллоҳ таоло у билан сифатланган. Жуда камдан-кам ҳолда умр билан ҳам сифатланган.
تَعْمِير : Амалда узоқ умр бермоқ ёки сўз билан узоқ умр тиламоқ маъносини англатади. Аллоҳ буюради: أَوَلَمْ نُعَمِّرْكُمْ مَا يَتَذَكَّرُ فِيهِ مَنْ تَذَكَّرَ : Сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек бир умр бермадикми? (35/Фотир 37); وَمَا يُعَمَّرُ مِنْ مُعَمَّرٍ وَلَا يُنْقَصُ مِنْ عُمُرِهِ إِلَّا فِي كِتَابٍ : Бир жонзотга умр берилиши ҳам, унинг умридан камайтирилиши ҳам, албатта, бир китобдадир (35/Фотир 11); يَوَدُّ أَحَدُهُمْ لَوْ يُعَمَّرُ أَلْفَ سَنَةٍ وَمَا هُوَ بِمُزَحْزِحِهِ مِنَ الْعَذَابِ أَنْ يُعَمَّرَ : Улардан ҳар бири минг йил умр берилишини истайди. Ваҳоланки, кўп яшатилиши уни азобдан узоқлаштирувчи эмасдир (2/Бақара 96); وَمَنْ نُعَمِّرْهُ نُنَكِّسْهُ فِي الْخَلْقِ : Кимга узоқ умр берсак, яратилишда уни тескари қилиб қўямиз (36/Ёсин 68); وَلَكِنَّا أَنْشَأْنَا قُرُونًا فَتَطَاوَلَ عَلَيْهِمُ الْعُمُرُ : Биз кўп авлодларни пайдо қилдик, бас, уларнинг устидан узоқ замонлар ўтди (28/Қосос 45); قَالَ أَلَمْ نُرَبِّكَ فِينَا وَلِيدًا وَلَبِثْتَ فِينَا مِنْ عُمُرِكَ سِنِينَ : Фиръавн Мусога: Биз сени бола чоғингда ёнимизга олиб катта қилмадикми? Умрингнинг кўп йилларини орамизда ўтказмадингми? деди (26/Шуъаро 18).
عُمُر ва عَمْر калималари бир хил маънодадир; лекин қасамда عُمُر эмас, фақат عَمْر келади: لَعَمْرُكَ إِنَّهُمْ لَفِي سَكْرَتِهِمْ يَعْمَهُونَ : Сенинг умрингга қасам, улар ўзларининг мастликларида гангиб юрар эдилар (15/Ҳижр 72). عَمَّرَكَ اللهُ : Яъни Аллоҳдан сенга узоқ умр беришини тилайман. Оятда عَمْر шаклининг келтирилгани, у билан қасам кўзда тутилгани учундир.
اِعْتِمَار ва عُمْرَة : Муҳаббат ўрнатиладиган зиёрат. Шариатда эса махсус зиёрат [маълум ибодатлар адо этиладиган Каъба зиёрати] маъносидадир. إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللَّهِ مَنْ آَمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ وَأَقَامَ الصَّلَاةَ وَآَتَى الزَّكَاةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلَّا اللَّهَ : Аллоҳнинг масжидларини, фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўлиқ адо этган, закотни берган ва Аллоҳдан бошқасидан қўрқмайдиган кишиларгина обод қилади (9/Тавба 18) оятидаги يَعْمُرُ феъли, ё бинони муҳофаза қилиш маъносидаги عِمَارَة сўзидан; ё зиёрат қилиш маъносидаги عُمْرَة ўзагидан келиб чиқади; ёки عَمَرْتُ بِمَكَانِ كَذَا ; яъни фалон жойда истиқомат қилдим, деган сўздан келиб чиқади; чунки [шу маънода] шундай дейилади: عَمَرْتُ الْمَكَانَ وعَمَرْتُ بِالْمَكَانِ .
عِمَارَة калимаси, قَبِيلَة сўзидан кўра торроқ маънолидир. عِمَارَة — бир жой ўзлари билан обод бўладиган бир жамоанинг номидир. Шоир шундай дейди:
لِكُلِّ أُنَاسٍ منْ مَعَدٍّ عِمَارَةٌ -333
333- Маъаддан бўлган ҳар бир кишининг бир имораси/тунайдиган бир жойи бордир.
عَمَار : Раҳбарнинг, раҳбарлигининг давомийлиги ва уни муҳофаза қилиш белгиси сифатида бошининг устига қўядиган райҳон дастаси ёки салла. Агар бундан ташқари ҳам райҳон, عَمَار деб номланса, бу ҳам ундан истиорадир ва шу эътибор биландир. مَعْمَر : Аҳолиси билан обод бўлиб турганида маскан маъносидадир. عَوْمَرَة : Бир маконнинг, эгалари билан обод бўлганига далолат қиладиган шовқин/тўполон.
عُمْرَى : Худди رُقْبَى каби, бир нарсани бир кишига, — сен яшаганинг ёки у яшаганича — беришингдир. Бу лафзнинг шу маъно учун хослаштирилиши, берилган нарсанинг муор/қарз (вақтинча берилган) эканига ишора учундир. عَمْر : Тишларнинг орасини тўлдириб турадиган гўшт. Кўплиги عُمُور шаклида келади. Сиртлонга أُمُّ عَامِرٍ дейилади. Муфлисликка эса أَبُو عَمْرَةَ дейилади.