وَمِزَاجُهُ مِنْ تَسْنِيمٍ 8 Джумада аль-уля 1448 г.х. | 19 октября 2026, понедельник
Tasnim Научно-исследовательская платформа для изучения толкового и дословного перевода значений Священного Корана, а также корней и анализа слов.
Tasnim © 2026
Русский O'zbek Ўзбек Русский English ← К списку عَدَد : Бирлаштирилган сонлардир. Баъзиларга кўра эса, сонларнинг бирлаштирилишидир. Аслида бу икки таъриф ҳам бир хилдир. Аллоҳ буюради: وَقَدَّرَهُ مَنَازِلَ لِتَعْلَمُوا عَدَدَ السِّنِينَ وَالْحِسَابَ : Йилларнинг саноғини ва ҳисобни билишингиз учун, ойга манзил жойларини белгилаган У Зотдир (10/Юнус 5); فَضَرَبْنَا عَلَى آَذَانِهِمْ فِي الْكَهْفِ سِنِينَ عَدَدًا : Қулоқларини бекитиб ғор ичида уларни йилларча ухлатдик (18/Каҳф 11). Аллоҳ таолонинг оятда عَدَدًا сўзини зикр қилиши, уларнинг ғорда қолган муддатлари узоқ эканлигига диққат тортиш учундир. عَدّ : Сонларни бир-бирлари билан бирлаштиришдир. Аллоҳ буюради: لَقَدْ أَحْصَاهُمْ وَعَدَّهُمْ عَدًّا : Аллоҳ, уларнинг ҳаммасини қамраб олган ва уларни бир бир санагандир (19/Марям 94); قَالُوا لَبِثْنَا يَوْمًا أَوْ بَعْضَ يَوْمٍ فَاسْأَلِ الْعَادِّينَ : Бир кун, ёки куннинг бир қисми қадар қолдик; санагувчилардан сўра, дедилар (23/Муъминун 113); яъни сон ва ҳисоб аҳлидан сўра. قَالَ كَمْ لَبِثْتُمْ فِي الْأَرْضِ عَدَدَ سِنِينَ : Аллоҳ: Ер юзида йиллар саноғича қанча қолдингиз? деди (23/Муъминун 112); وَإِنَّ يَوْمًا عِنْدَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍ مِمَّا تَعُدُّونَ : Роббинг наздидаги бир кун, сизлар ҳисоблаётган минг йил кабидир (22/Ҳаж 47). عَدّ сўзи турли шаклларда мажозий маъноларда ҳам ишлатилади. بِغَيْرِ حِسَابٍ : Беҳисоб (2/Бақара 212) оятида ишора қилинган, кўп бўлгани учун саналмайдиганга қарши ўлароқ, оз бўлган нарса учун شَيْءٌ مَعْدُودٌ وَمَحْصُورٌ / : : : (9/Тавба 46). (9/Тавба 36). : : (65/Талоқ 1). , сўзи айтилганда шу маънога келади: Буни, унга бўлган эҳтиёжингга кўра ҳозирлай оладиган ва ола оладиган ҳолатга келтирдим. Аллоҳ буюради: (4/Нисо 18); (25/Фурқон 11). Ушбу оятнинг ҳам шу маънода экани айтилган: (12/Юсуф 31). : : : дан ҳам :
саноқли бир нарса/оз бир нарса
, дейилади. Ушбу оят шу маънодадир: وَقَالُوا لَنْ تَمَسَّنَا النَّارُ إِلَّا أَيَّامًا
مَعْدُودَةً
Саноқли
бир неча кундан бошқа бизга олов тегмайди, дедилар
(2/Бақара 80). Оятдаги مَعْدُودَةً сўзи, قَلِيلَةً /
оз
маъносидадир. Чунки сўз юритилаётган Исроил ўғиллари: “Бузоққа сиғинган кунларимиз саноғича азоб кўрамиз”, деган эдилар. Бунинг зидди ўлароқ шундай дейилади: جَيْشٌ عَدِيدٌ : Кўп аскар. إِنَّهُمْ لَذُو عَدَدٍ : Улар шундай миқдордадирларки, кўп саналишлари керак/Кўп саналадиган миқдордадирлар. Оз бўлган нарса учун эса шундай дейилади: هُوَ شَيْءٌ غَيْرُ مَعْدُودٍ : У, оз бир нарсадир.
فَضَرَبْنَا عَلَى آَذَانِهِمْ فِي الْكَهْفِ سِنِينَ
عَدَدًا
Қулоқларини бекитиб
ғор ичида уларни йилларча ухлатдик
(18/Каҳф 11) ояти бу ҳар икки маънога ҳам келиши мумкин. Бу маънодан шундай дейилади: هَذَا غَيْرُ مُعْتَدٍّ بِهِ : Бу эътиборга олинмайдиган бир нарсадир/оз бир нарсадир; لَهُ عُدَّةٌ ; яъни унинг; мол, қурол ва улардан бошқа ҳозирланадиган кўп нарсаси бордир. Аллоҳ буюради: وَلَوْ أَرَادُوا الْخُرُوجَ
لَأَعَدُّوا
لَهُ
عُدَّةً
Агар урушга чиқишни хоҳлаганларида, унинг учун (керакли бўлган) кўп нарса ҳозирлаган бўлардилар
مَاءٌ عِدٌّ : Узлуксиз сув. عِدَّة : Саналган нарса. Аллоҳ буюради: وَمَا جَعَلْنَا
عِدَّتَهُمْ
إِلَّا فِتْنَةً لِلَّذِينَ كَفَرُوا :
Уларнинг
саноғини ҳам инкор этувчилар учун фақат бир имтиҳон (воситаси) қилдик
(74/Муддассир 31). Оятдаги عِدَّتَهُمْ ибораси, عَدَدَهُمْ (уларнинг сони) маъносидадир. فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ :
Сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, тутмаган кунлари саноғича бошқа кунларда тутади
(2/Бақара 184). Яъни Рамазон ойидан бошқа бир вақтда, рўза тута олмаган кунлари қадар рўза тутиши керак. إِنَّ
عِدَّةَ
الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللَّهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ :
Аллоҳ осмонлар ва Ерни яратган кундан бери амал қилиб келаётган умумбашарий қонунига кўра Унинг наздида ойларнинг сони ўн иккидир
عِدَّة : Аёлнинг иддаси; бу эса тугаши билан аёл турмушга чиқа оладиган (маълум сондаги) кунлардир. Аллоҳ буюради: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا نَكَحْتُمُ الْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَمَسُّوهُنَّ فَمَا لَكُمْ عَلَيْهِنَّ مِنْ
عِدَّةٍ
تَعْتَدُّونَهَا
Эй иймон келтирганлар! Мўмина аёлларни никоҳлаб, ҳали тегинмасдан уларни талоқ қилсангиз, сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган бир идда йўқдир
(33/Аҳзоб 49); يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاءَ فَطَلِّقُوهُنَّ
لِعِدَّتِهِنَّ
وَأَحْصُوا
الْعِدَّةَ
Эй Пайғамбар; аёлларни талоқ қиладиган пайтингизда, уларни иддалари ичида талоқ қилинглар. Иддани ҳам сананглар
إِعْدَاد сўзи, عَدّ ўзагидан келади; худди إِسْقَاء ’нинг سَقْي ’дан келгани каби. أَعْدَدْتُ هَذَا لَكَ /
Буни сен учун ҳозирладим
وَأَعِدُّوا
لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ :
Уларга қарши кучингиз етганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёрланг
(8/Анфол 60); أُولَئِكَ
أَعْتَدْنَا
لَهُمْ عَذَابًا أَلِيمًا :
Ана шундайлар учун аламли бир азоб тайёрлаб қўйганмиз
وَأَعْتَدْنَا
لِمَنْ كَذَّبَ بِالسَّاعَةِ سَعِيرًا :
Қиёмат кунини ёлғонга чиқарганларга ловуллаган алангали бир оловни тайёрладик
وَأَعْتَدَتْ
لَهُنَّ مُتَّكَأً :
Улар учун суяниб ўтирадиган жойлар тайёрлади
فَعِدَّةٌ
مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ :
Тутмаган кунлари саноғича бошқа кунларда тутади
(2/Бақара 184) оятида келган عِدَّة сўзи عَدَد /
сон
маъносидадир. وَلِتُكْمِلُوا
الْعِدَّةَ
Саноғни
тўлдиришингиз учун
(2/Бақара 185); яъни ой муддатини. أَيَّامًا
مَعْدُودَاتٍ
Саноқли
кунлар
(2/Бақара 184) оят ибораси Рамазон ойига ишорадир. وَاذْكُرُوا اللَّهَ فِي أَيَّامٍ
مَعْدُودَاتٍ
Саноқли
кунларда Аллоҳни зикр қилинг
(2/Бақара 203). Бу кунлар, Қурбон байрамидан кейинги уч кундир; (22/Ҳаж 28-оятда келган) مَعْلُومَات эса зулҳижжанинг ўн кунидир. Баъзи фуқаҳога кўра مَعْدُودَات , Қурбон байрами куни билан кейинги икки кундир. Бунга кўра Қурбон байрами куни, ҳам
маъдудот
маълумот
дан бўлади. عِدَاد : Оғриқнинг қайта қўзғалиши учун саналадиган вақт. Пайғамбар (сав) шундай марҳамат қилганлар: مَا زَالَتْ أُكْلَةُ خَيْبَرَ
تُعَادُّنِي
Ҳали ҳам Хайбарда еган таомимнинг оғриғини вақти-вақти билан тортаман
. عِدَّانُ الشَّيْءِ : Бир нарсанинг даври ва вақти.