ع ر م
А-р-м
عَرَامَة : хулқнинг ёмон ва қаттиқ бўлишидир. Бу амал орқали ташқарига намоён бўлади. عَرَمَ فُلاَنٌ فَهُوَ عَارِمٌ وَعَرَمٌ : Фалончи киши ёмон хулқли бўлди, ёмон хулқлидир; ёмонликни одат қилди, дейилади. عُرَامُ الْجَيْشِ (қўшиннинг шиддати ва кўплиги) сўзи ҳам шу маънодан келиб чиққан. فَأَعْرَضُوا فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ سَيْلَ الْعَرِمِ : Улар юз ўгирдилар. Шунинг учун уларнинг устига Арим селини юбордик (34/Сабаъ 16). Баъзиларга кўра, оятда келган سَيْلَ الْعَرِمِ сўзидан мурод — оғир ишлар/фалокат селидир. Баъзиларга кўра эса الْعَرِم дан мурод — тўғондир. Баъзиларга кўра эса ундан мурод — эркак дала сичқонидир. Селнинг унга нисбат берилиши — унинг тўғон тўсиғини тешгани сабаблидир.

