ع د س
А-д-с
عَدَس /Мош: Бу маълум бир дондир: وَعَدَسِهَا وَبَصَلِهَا : Мошидан ва пиёзидан (2/Бақара 61). عَدَسَة : Мошга ўхшаш майда тошма. عَدَسْ : Хачир ва унга ўхшашларни ҳайдаш ёки юргизиш учун чиқариладиган товушдир. Бу маънодан шундай дейилади: عَدَسَ فِي اْلأَرْضِ : Ер юзида саёҳат қилди. هِيَ عَدُوسٌ : У жасурдир/юришга кучи етгувчидир.

