ع ي ر
И-й-р
عِير : Ёнида озиқ-овқат юклари бўлган жамоа. Бу сўз, гарчи улардан ҳар бирига алоҳида-алоҳида ишлатилса-да, ҳам карвондаги кишиларни, ҳам озиқ-овқат ташувчи туяларни англатувчи исмдир. Аллоҳ буюради: وَلَمَّا فَصَلَتِ الْعِيرُ : Карвон йўлга чиқиши билан (12/Юсуф 94); أَيَّتُهَا الْعِيرُ إِنَّكُمْ لَسَارِقُونَ : Эй карвон, сизлар ҳақиқатан ўғридирсизлар (12/Юсуф 70); وَاسْأَلِ الْقَرْيَةَ الَّتِي كُنَّا فِيهَا وَالْعِيرَ الَّتِي أَقْبَلْنَا فِيهَا : Ичида бўлганимиз шаҳар аҳлидан ва бирга йўлга чиққанимиз карвондан сўра (12/Юсуф 82).
عَيْر : Ёввойи эшакка, яланг оёқ юрувчига, кўз қорачиғига, қулоқ тоғайи остидаги суякка, сув юзига чиқувчи хас-чўпга, қозиққа ва унинг ўртасидаги темирнинг учига дейилади. Агар бу сўзнинг буларнинг барчаси учун ишлатилиши тўғри бўлса, уларни бир-бирлари билан боғлашда қийинчилик бор, деганидир.
عِيَار : Ўлчов ва тортишни созлаш. Бу маънодан шундай дейилади: عَيَّرْتُ الدَّنَانِيرَ : Олтинларнинг ўлчовини олдим. عَيَّرْتُهُ : Уни айбладим. Бу сўз عَار ўзагидан келади. تَعَايَرَ بَنُو فُلاَنٍ : Баъзиларга кўра бу сўзнинг маъноси: «Фалончининг ўғиллари бир-бирларига айбларини айтишди»; бошқа баъзиларга кўра эса: «Фалончининг ўғиллари, ёввойи эшак бўшатиб қўйиб юборилганда нима қилишини гаплашишди» тарзидадир. Бу маънодан, ҳайвон қочганда عَارَتِ الدَّابَةُ تَعِيرُ дейилади. فُلاَنٌ عَيَّارٌ : Фалон киши кўп кезади.