ع ق ر
У-қ-р
عُقْرُ الْحَوْضِ وَالدَّارِ وَغَيْرِهِمَا : Ҳовуз, уй ва уларга ўхшашларнинг асоси. عَقَر шаклида ҳам талаффуз қилинади. Айтилганки: مَا غُزِيَ قَوْمٌ فِي عُقْرِ دَارِهِمْ قَطُّ إِلاَّ ذَلُّوا : Ўз уйлари ичида ҳужумга дучор бўлган ҳар қандай қавм, албатта, хор бўлган.
Кўшкка عَقْر дейилади. عَقَرْتُهُ : Укрига; яъни унинг аслига тегдим. Бу худди رَأَسْتُهُ (Бошига тегдим) шакли кабидир. Мана бу сўз ҳам шу маънодан келади: عَقَرْتُ النَّخْلَ : Хурмо дарахтини илдизидан кесдим. عَقَرْتُ الْبَعِيرَ : Туяни сўйдим. عَقَرْتُ ظَهْرَ الْبَعِيرِ فَانْعَقَرَ : Туянинг орқасини яраладим, у ҳам яраланди. Аллоҳ буюради: فَعَقَرُوهَا فَقَالَ تَمَتَّعُوا فِي دَارِكُمْ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ ذَلِكَ وَعْدٌ غَيْرُ مَكْذُوبٍ : Шундай қилиб, улар ўша туяни сўйдилар. Шунинг ортидан Солиҳ деди: Юртларингизда яна уч кун яшанглар. Мана шу — ёлғон чиқмайдиган қатъий ваъдадир (11/Ҳуд 65); فَنَادَوْا صَاحِبَهُمْ فَتَعَاطَى فَعَقَرَ : Улар ҳамроҳларини чақирдилар, у эса қиличини олиб, туяни сўйди (54/Қамар 29). Бу маънодан қуйидаги сўзлар истиора қилинган: سَرْجٌ مُعْقَرٌ : Яра қиладиган эгар; كَلْبٌ عَقُورٌ : Тишлайдиган ит; رَجُلٌ عَاقِرٌ : Бепушт эркак; اِمْرَأَةٌ عَاقِرٌ : Туғмайдиган аёл; гўё эркакнинг сувини (уруғини) кесаётган/тўсаётгандек. Аллоҳ буюради: وَكَانَتِ امْرَأَتِي عَاقِرًا : Хотиним эса туғмас бўлиб қолган (19/Марям 5); وَامْرَأَتِي عَاقِرٌ : Хотиним туғмасдир (3/Оли Имрон 40).
وَقَدْ عَقِرَتْ : Туғмас бўлди. عُقْر : Охирги фарзанд. Худди шунингдек بَيْضَةُ الْعُقْرِ ҳам охирги тухум маъносидадир. عُقَار : Шароб; чунки у гўё ақлни туғмас қилиб қўйгандек. مُعَاقَرَة : Ичкиликка ўрганиб қолиш, мубтало бўлиш. Арабларнинг қўй подасига/[булут парчасига] عُقْر дейишлари, уни кўшкка ўхшатганлари сабаблидир. رَفَعَ فُلاَنٌ عَقِيرَتَهُ ; яъни фалончи овозини кўтарди. Ривоят қилинишича, бир кишининг оёғи кесилиб, овозини кўтарган (баланд овоз билан фарёд қилган); шу сабабли бу сўз “овоз” учун истиора қилинадиган бўлган. عَقَاقِير : Дори аралашмаси. Бирлиги عَقَّار шаклида келади.