ع ن د
И-н-д
عِنْد : Яқинлик маъносини ифодалаш учун қўйилган лафздир; баъзан макон, баъзан эса эътиқод билан боғлиқ ҳолда ишлатилади. Масалан عِنْدِي كَذَا (Менда фалон нарса бор) дейилиши каби. Баъзан эса мақом ва даража билан боғлиқ ҳолда ишлатилади. Қуйидаги оятлар шу маънодадир: وَلَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَمْوَاتًا بَلْ أَحْيَاءٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ : Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни ҳаргиз ўликлар деб ҳисобламанг, балки улар тирикдирлар, Роблари ҳузурида ризқлантириладилар (3/Оли Имрон 169); إِنَّ الَّذِينَ عِنْدَ رَبِّكَ لَا يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِهِ وَيُسَبِّحُونَهُ وَلَهُ يَسْجُدُونَ : Албатта, Роббинг ҳузуридагилар Унга ибодат қилишдан кибрланмайдилар; Уни тасбеҳ айтадилар ва фақат Унга сажда қиладилар (7/Аъроф 206); فَإِنِ اسْتَكْبَرُوا فَالَّذِينَ عِنْدَ رَبِّكَ يُسَبِّحُونَ لَهُ بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَهُمْ لَا يَسْأَمُونَ : Агар кибр қилсалар, билсинларки, Роббинг ҳузуридагилар кеча-ю кундуз Уни тасбеҳ айтадилар ва улар ҳеч малол олмайдилар (41/Фуссилат 38); وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا لِلَّذِينَ آَمَنُوا اِمْرَأَةَ فِرْعَوْنَ إِذْ قَالَتْ رَبِّ ابْنِ لِي عِنْدَكَ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ وَنَجِّنِي مِنْ فِرْعَوْنَ وَعَمَلِهِ وَنَجِّنِي مِنَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ : Аллоҳ иймон келтирганлар учун фиръавннинг хотинини мисол келтирди. Ўшанда у: “Эй Роббим, Ўзинг мен учун ҳузурингдаги жаннатда бир уй бино қилгин, мени фиръавн ва унинг қилмишидан халос қилгин, мени шу золимлар қавмидан ҳам халос қилгин!” деган эди (66/Таҳрим 11). Шу маънода қуйидагича дейилади: اَلْمَلاَئِكَةُ الْمُقَرَّبُونَ عِنْدَ اللهِ : Аллоҳ ҳузуридаги яқин фаришталар.
Аллоҳ буюради: وَمَا عِنْدَ اللَّهِ خَيْرٌ وَأَبْقَى : Аллоҳ ҳузуридаги нарса яхшироқ ва боқийроқдир (42/Шуро 36); وَعِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ : Қиёмат соатига оид илм ҳам Унинг ҳузуридадир (43/Зухруф 85); قُلْ كَفَى بِاللَّهِ شَهِيدًا بَيْنِي وَبَيْنَكُمْ وَمَنْ عِنْدَهُ عِلْمُ الْكِتَابِ : Айт: мен билан сизнинг орангизда гувоҳ бўлишга Аллоҳ ва ҳузурида китоб илми бор киши кифоядир (13/Раъд 43); яъни унинг ҳукмида. فَأُولَئِكَ عِنْدَ اللَّهِ هُمُ الْكَاذِبُونَ : Ана ўшалар Аллоҳ наздида ёлғончиларнинг ўзларидир (24/Нур 13); وَتَحْسَبُونَهُ هَيِّنًا وَهُوَ عِنْدَ اللَّهِ عَظِيمٌ : Уни енгил ҳисоблайсизлар. Ҳолбуки, у Аллоҳ наздида катта гуноҳдир (24/Нур 15); وَإِذْ قَالُوا اللَّهُمَّ إِنْ كَانَ هَذَا هُوَ الْحَقَّ مِنْ عِنْدِكَ فَأَمْطِرْ عَلَيْنَا حِجَارَةً مِنَ السَّمَاءِ أَوِ ائْتِنَا بِعَذَابٍ أَلِيمٍ : Ўшанда улар: “Эй Аллоҳ, агар мана шу нарса ҳақиқатан Сенинг ҳузурингдан бўлса, устимизга самодан тош ёғдир ёки бизга аламли азоб келтир!” деган эдилар (8/Энфол 32); яъни У Зотнинг ҳукми остида бўлса.
عَنِيد : Ёнидаги нарсани ёқтирган киши. مُعَانِد : Ёнидаги нарса билан фахрланадиган киши. Аллоҳ буюради: أَلْقِيَا فِي جَهَنَّمَ كُلَّ كَفَّارٍ عَنِيدٍ : Иккингиз жаҳаннамга ҳар бир ношукр, қайсарни улоқтиринглар (50/Қоф 24); كَلَّا إِنَّهُ كَانَ لِآَيَاتِنَا عَنِيدًا : Йўқ! У бизнинг оятларимизга қайсарлик билан қарши чиқарди (74/Муддассир 16).
Баъзиларга кўра, عَنُود шакли ҳам عَنِيد кабидир. Лекин иккиси орасида фарқ бор. Чунки عَنِيد — ўжарлик қилиб мухолафат қилувчидир. عَنُود эса билиб туриб оғувчи/қаршилик кўрсатувчидир. Уларга кўра, بَعِيرٌ عَنُودٌ дейилади, лекин بَعِيرٌ عَنِيدٌ дейилмайди. عُنَّد сўзи عَانِد сўзининг кўплигидир. عَنُود сўзининг кўплиги эса عَنَدَة шаклида келади. عَنِيد сўзининг кўплиги ҳам عِنَد шаклида келади. Баъзилар айтадиларки: عُنُود сўзи йўлдан оғиш маъносидадир. Лекин عَنُود — кўринган йўлдан оғувчи; عَنِيد эса ҳукман йўлдан оғувчи маъносидадир. عَنَدَ عَنِ الطَّرِيقِ : Йўлдан оғди. Баъзиларга кўра عَانَدَ феъли ҳам لاَزَمَ /ёпишди, ҳам فَارَقَ /ажралди маъносидадир. Уларнинг ҳар иккиси ҳам икки хил жиҳатдан عَنَدَ ўзагидан келиб чиқади; худди بَيْن сўзи икки хил жиҳатдан ҳам туташиш, ҳам ажралиш маъноларини англатгани каби.