ع ب س
А-б-с
عُبُوس : Кўкракнинг сиқилиши сабабли юзнинг буришишидир: عَبَسَ وَتَوَلَّى : Юзини буриштирди ва юз ўгирди (80/Абаса 1); ثُمَّ عَبَسَ وَبَسَرَ : Сўнгра афтини буриштирди, қовоғини солди (74/Муддассир 22). Шу маънодан, يَوْمٌ عَبُوسٌ /оғир/шиддатли кун, дейилади: إِنَّا نَخَافُ مِنْ رَبِّنَا يَوْمًا عَبُوسًا قَمْطَرِيرًا : Биз шиддатли ва оғир бир кундан Роббимиздан қўрқамиз (76/Инсон 10). Шу маъно нуқтаи назаридан думнинг қиллари устида қуриган нажас ва сийдикка عَبَس дейилади. عَبِسَ الْوَسَخُ عَلَى وَجْهِهِ : Унинг юзида кир қуриди.

