ع ر ض
А-р-з
عَرْض : Узунликнинг зидди. Ўзак маъноси жисмларга оиддир; кейинчалик қуйидаги оятдаги каби бошқа нарсалар учун ҳам қўлланиладиган бўлди. وَإِذَا أَنْعَمْنَا عَلَى الْإِنْسَانِ أَعْرَضَ وَنَأَى بِجَانِبِهِ وَإِذَا مَسَّهُ الشَّرُّ فَذُو دُعَاءٍ عَرِيضٍ : Инсонга неъмат ато қилсак, юз ўгиради, ўз томонига кетади. Бошига бир ёмонлик келса, кенг кенг ёлворади (41/Фуссилат 51). عُرْض — ён/чет маъносидадир. أَعْرَضَ الشَّيْءُ : Бирор нарса пайдо бўлди. Шу маънодан келиб чиқиб шундай дейилади: عَرَضْتُ الْعُودَ عَلَى اْلإِنَاءِ : Таёқни идишнинг устига қўйдим.
اِعْتَرَضَ الشَّيْءُ فِي حَلْقِهِ : Бирор нарса унинг томоғида кўндаланг бўлиб турди. اِعْتَرَضَ الْفَرَسُ فِي مَشْيِهِ : От юришда тихирлик қилди. فِيهِ عُرْضِيَّةٌ : Яъни тихирлиги туфайли юришга қаршилиги бор. عَرَضْتُ الشَّيْءَ عَلَى الْبَيْعِ وَعَلَى فُلاَنٍ وَلِفُلاَنٍ : Бир нарсани сотувга тақдим этдим; бир нарсани фалон кишига тақдим этдим. Қуйидаги оятлар шу маънодадир: ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى الْمَلَائِكَةِ : Сўнгра уларни фаришталарга тақдим этди (2/Бақара 31); وَعُرِضُوا عَلَى رَبِّكَ صَفًّا : Улар сенинг Роббингга саф-саф тақдим этилдилар (18/Каҳф 48); إِنَّا عَرَضْنَا الْأَمَانَةَ عَلَى السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَالْجِبَالِ فَأَبَيْنَ أَنْ يَحْمِلْنَهَا : Биз омонатни осмонларга, Ерга ва тоғларга таклиф қилдик; улар уни кўтаришдан бош тортдилар (33/Аҳзоб 72); وَعَرَضْنَا جَهَنَّمَ يَوْمَئِذٍ لِلْكَافِرِينَ عَرْضًا : Ўша куни жаҳаннамни кофирларнинг кўзлари олдига кўндаланг қиламиз (18/Каҳф 100); وَيَوْمَ يُعْرَضُ الَّذِينَ كَفَرُوا عَلَى النَّارِ ...: Куфр келтирганлар оловга кўндаланг қилинадиган кун (46/Аҳқоф 20).
عَرَضْتُ الْجُنْدَ : Аскарни кўрикдан ўтказдим. عَارِض : Пайдо бўлиб кўринадиган нарса. Бу сўз баъзан булут маъносини англатади: قَالُوا هَذَا عَارِضٌ مُمْطِرُنَا : “Бу бизга ёмғир ёғдирадиган булутдир”, дедилар (46/Аҳқоф 24). Баъзан пайдо бўладиган касаллик маъносини англатади: بِهِ عَارِضٌ مِنْ سُقْمٍ : Унга бир касаллик юқди. Баъзан юз/ёноқ маъносини англатади: أَخَذَ مِنْ عَارِضَيْهِ : Икки ёноғидан ушлади. Баъзан эса тиш маъносини англатади: Шу маънодан кулги пайтида кўринадиган олд тишларга عَوَارِض дейилади.
Фасоҳатли сўзлашдан киноя сифатида; فُلاَنٌ شَدِيدُ الْعَارِضَةِ /Фалон киши кучли нотиқлик қобилиятига эга, дейилади. بَعِيرٌ عَرُوضٌ : Оғзининг ҳар икки томони билан тикан ейдиган туя. عُرْضَة : Бирор нарсага қўйиладиган тўсиқ. Аллоҳ буюради: وَلَا تَجْعَلُوا اللَّهَ عُرْضَةً لِأَيْمَانِكُمْ أَنْ تَبَرُّوا وَتَتَّقُوا وَتُصْلِحُوا بَيْنَ النَّاسِ : Аллоҳ номига ичган қасамларингизни яхшилик қилишга, тақводор бўлишга ва инсонлар орасини тузатишга тўсиқ қилманглар (2/Бақара 224).
بَعِيرٌ عُرْضَةٌ لِلسَّفَرِ : Сафар қилишга тўсиқ қилинган туя [Сафарга кучи етадиган туя]. أَعْرَضَ : Ёнини/четини кўрсатди. أَعْرَضَ لِي كَذَا дейилганда; “Фалон нарса кенглигича кўринди ва унга етишиш имконим бўлди” маъносини англатади. أَعْرَضَ عَنِّي дейилганда эса; “Ёнини кўрсатиб/ён буриб мендан узоқлашди” маъносини англатади. Аллоҳ буюради: وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ ذُكِّرَ بِآَيَاتِ رَبِّهِ ثُمَّ أَعْرَضَ عَنْهَا : Роббисининг оятлари ўзига эслатилгандан кейин улардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ ким бўлиши мумкин! (32/Сажда 22); فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ وَعِظْهُمْ : Улардан юз ўгир, уларга насиҳат бер (4/Нисо 63); خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ : Сен афв йўлини тут, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир (7/Аъроф 199); وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا : Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг учун танг ҳаёт бордир (20/Тоҳо 124); وَجَعَلْنَا السَّمَاءَ سَقْفًا مَحْفُوظًا وَهُمْ عَنْ آَيَاتِهَا مُعْرِضُونَ : Осмонни муҳофаза қилинган том қилдик; улар эса унинг оятларидан юз ўгирмоқдалар (21/Анбиё 32).
Баъзан унга эҳтиёж сезилмагани учун ( عَنْ ) юкламаси тушириб қолдирилади: وَإِذَا دُعُوا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ إِذَا فَرِيقٌ مِنْهُمْ مُعْرِضُونَ : Ораларида ҳукм қилиш учун улар Аллоҳга ва Унинг Расулига чақирилганларида, улардан бир гуруҳи юз ўгиради (24/Нур 48); يُدْعَوْنَ إِلَى كِتَابِ اللَّهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ يَتَوَلَّى فَرِيقٌ مِنْهُمْ وَهُمْ مُعْرِضُونَ : (Аҳли китоб) ораларида ҳукм қилиш учун Аллоҳнинг Китобига чақирилади-ю, сўнгра ичларидан бир гуруҳи тониб, орқага қайтади (3/Оли Имрон 23); فَأَعْرَضُوا فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ سَيْلَ الْعَرِمِ : Улар юз ўгирдилар. Шу боис уларнинг устига Арим селини юбордик (34/Сабаъ 16); وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَوَاتُ وَالْأَرْضُ : Роббингизнинг мағфиратига ва кенглиги осмонлар билан ер оралиғича бўлган жаннатга шошилинг (3/Оли Имрон 133). Баъзиларга кўра, оятда келган عَرْض сўзидан мурод — узунликнинг зидди бўлган энига қараб кенгликдир. Бу эса турли шаклларда бўлади: Аллоҳ таоло бу сўз билан жаннатнинг охиратдаги кенглиги дунё ҳаётидаги осмонлар билан ернинг кенглиги каби бўлишини кўзда тутган бўлиши мумкин. Зеро, У шундай буюради: يَوْمَ تُبَدَّلُ الْأَرْضُ غَيْرَ الْأَرْضِ وَالسَّمَوَاتُ : У кунда ер бошқа ерга, осмонлар ҳам бошқа осмонларга айлантирилади (14/Иброҳим 48). Лекин охиратда яратиладиган осмонлар ва ернинг ҳозиргисидан каттароқ бўлишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Ривоят қилинишича, бир яҳудий Ҳазрат Умардан шу оят ҳақида сўраб, шундай деган: “Дўзах қаерда?” Ҳазрат Умар эса: “Кеча келганда кундуз қаерда бўлади?” – деб жавоб берган.
Баъзиларга кўра эса, жаннат кенглигидан мурод — унинг майдонининг кенглиги эмас, балки ундаги бахт-саодатнинг мўллигидир. Зеро, бунинг зидди учун шундай дейилади: اَلدُّنْيَا عَلَى فُلاَنٍ حَلْقَةُ خَاتَمٍ وَكِفَّةُ حَابِلٍ : Фалон кишига нисбатан дунё бир узук ҳалқаси ва овчи тўри кабидир. سَعَةُ هَذِهِ الدَّارِ كَسَعَةِ اْلأَرْضِ : Бу уйнинг кенглиги ер кенглиги баробаридадир. Баъзиларга кўра эса, оятдаги عَرْض , сўзи, بِيِعَ كَذَا بِعَرْضٍ : Фалон нарса мол эвазига сотилди, сўзидан келиб чиқадиган «сотув арзи» маъносидадир. Бунга кўра, عَرْضُهَا ; жаннатнинг баҳоси ва эвази маъносидадир. Худди عَرْضُ هَذَا الثَّوْبِ كَذَا وَكَذَا /Бу либоснинг баҳоси шунча ва шунчадир, деганинг кабидир.
عَرَض : Собитлиги (барқарорлиги) бўлмаган нарсага айтилади. Каломчилар шу маънодан عَرَض сўзини; ранг ва таъм каби фақат жавҳар билангина мавжуд бўла оладиган ва ўз-ўзича бўшлиқда жой эгалламайдиган нарсалар учун истиора қилганлар. اَلدُّنْيَا عَرَضٌ حَاضِرٌ : Дунё ҳозирдаги (нақд) молдир. деган сўз дунёнинг боқий эмаслигига ишорадир. Аллоҳ буюради: تُرِيدُونَ عَرَضَ الدُّنْيَا وَاللَّهُ يُرِيدُ الْآَخِرَةَ : Сиз (ўткинчи) дунё молини истайсиз, ҳолбуки Аллоҳ (сизлар учун) охиратни истайди (8/Анфол 67); يَأْخُذُونَ عَرَضَ هَذَا الْأَدْنَى وَيَقُولُونَ سَيُغْفَرُ لَنَا وَإِنْ يَأْتِهِمْ عَرَضٌ مِثْلُهُ يَأْخُذُوهُ : Дунёнинг (ўткинчи) молини оладилар ва: “Кейин кечириламиз”, – дейишарди. Уларга бунга ўхшаш бир мол келса, уни ҳам оладилар (7/Аъроф 169); لَوْ كَانَ عَرَضًا قَرِيبًا : Агар у яқин бир мол бўлганида (9/Тавба 42); яъни осон бир фойда бўлганида эди.
تَعْرِيض : Рост-ёлғон ёки зоҳир-ботин каби икки томони бўлган сўздир. Аллоҳ буюради: وَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا عَرَّضْتُمْ بِهِ مِنْ خِطْبَةِ النِّسَاءِ أَوْ أَكْنَنْتُمْ فِي أَنْفُسِكُمْ : Бу ҳолатдаги аёлларга ишора йўли билан уйланишни таклиф қилишингизнинг ёки бу истакни кўнглингиздан ўтказишингизнинг ҳеч қандай зарари йўқ (2/Бақара 235). Бу эса эркакнинг аёлга: “Сен гўзалсан, сен рағбат қилинадиган аёлсан”, – каби гапларни айтишидир.