ع س ي
А-с-й
عَسَى : Орзу ва умид қилишдир. Муфассирларнинг кўпчилиги ( لَعَلَّ ) ва ( عَسَى ) сўзларини билвосита маънолар билан таъвил қилганлар; орзу ва умид қилиш Аллоҳдан содир бўлиши саҳиҳ эмаслигини айтганлар. Лекин улар бу борада янглиш фикрга эгалар. Зеро, Аллоҳ таоло бу сўзларни Ўзи учун эмас, балки инсонлар Ундан тилашлари учун зикр қилади. Масалан; عَسَى رَبُّكُمْ أَنْ يُهْلِكَ عَدُوَّكُمْ : Ажаб эмас, Роббингиз душманингизни ҳалок қилса (7/Аъроф 129) ояти — Аллоҳдан душманингизни ҳалок қилишини сўранглар, деган маънодадир. فَعَسَى اللَّهُ أَنْ يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ : Шояд, Аллоҳ бир ғалаба берур (5/Моида 52); عَسَى رَبُّهُ إِنْ طَلَّقَكُنَّ أَنْ يُبْدِلَهُ أَزْوَاجًا خَيْرًا مِنْكُنَّ مُسْلِمَاتٍ مُؤْمِنَاتٍ قَانِتَاتٍ تَائِبَاتٍ عَابِدَاتٍ سَائِحَاتٍ ثَيِّبَاتٍ وَأَبْكَارًا : Агар у сизларни талоқ қилса, балки Роббиси унга сизлардан яхшироқ — ўзини Аллоҳга таслим этувчи, иймон келтирувчи, чин дилдан итоат этувчи, тавба қилувчи, рўза тутувчи жувон ва бокира жуфтларни берур (66/Таҳрим 5); وَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ : Балки, сизлар бир нарсани ёмон кўрарсиз; ҳолбуки, у сизлар учун яхшироқ бўлиши мумкин (2/Бақара 216); فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ تَوَلَّيْتُمْ أَنْ تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ : Юз ўгирсангиз, ер юзида бузғунчилик қилишингиз ва қариндошлик ришталарини узишингиз сизлардан кутилмасми? (47/Муҳаммад 22); قَالَ هَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الْقِتَالُ أَلَّا تُقَاتِلُوا : Ё сизларга уруш фарз қилинса, жанг қилмас бўлсангиз-чи? деган эди (2/Бақара 246); فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا : Агар уларни ёқтирмасангиз, билингки; ёқтирмаган нарсангизни Аллоҳ сизлар учун кўп хайрли қилган бўлиши мумкин (4/Нисо 19).
مُعْسِيَات : Сути тугаб қолиб, яна қайтиши умид қилинадиган туя. Бирор нарса қаттиқлашганда; عَسِيَ الشَّيْءُ يَعْسُو дейилади. عَسِيَ اللَّيْلُ يَعْسَى : Кеча қоронғилашди, қоронғилашмоқда.
مُعْسِيَات : Сути тугаб қолиб, яна қайтиши умид қилинадиган туя. Бирор нарса қаттиқлашганда; عَسِيَ الشَّيْءُ يَعْسُو дейилади. عَسِيَ اللَّيْلُ يَعْسَى : Кеча қоронғилашди, қоронғилашмоқда.

