ع ز ر
А-з-р
تَعزِير : Улуғлаш билан бирга ёрдам беришдир: لِتُؤْمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَتُعَزِّرُوهُ وَتُوَقِّرُوهُ وَتُسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلًا : Токи Аллоҳга ва Пайғамбарига иймон келтирасиз, Унга ёрдам берасиз ва ҳурмат кўрсатасиз. Эрта-ю кеч Уни тасбеҳ айтасиз (48/Фатҳ 9); لَئِنْ أَقَمْتُمُ الصَّلَاةَ وَآَتَيْتُمُ الزَّكَاةَ وَآَمَنْتُمْ بِرُسُلِي وَعَزَّرْتُمُوهُمْ وَأَقْرَضْتُمُ اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا لَأُكَفِّرَنَّ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَلَأُدْخِلَنَّكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ : Агар намозни адо этсангиз, закот берсангиз, Пайғамбарларимга иймон келтирсангиз, уларга ёрдам берсангиз ва дунёда унинг эвазини кутмасдан Аллоҳга қарз берсангиз, албатта, ёмонликларингизни ўчириб ташлайман, сизларни тагларидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларга киритаман (5/Моида 12).
Бундан ташқари تَعْزِير сўзи ҳадд жазосидан енгилроқ бўлган уриш маъносини ҳам англатади. Бу маъно ҳам сўзнинг дастлабки маъноси билан боғлиқдир. Зеро бу жазо — бир тарбиядир. Тарбия қилиш эса бир турдаги ёрдамдир. Аммо биринчиси кишидан душманни даф қилиш билан ёрдам бериш бўлса, иккинчиси кишини ўзига зарар етказадиган нарсалардан узоқлаштириш билан ёрдам беришдир. Демак, ўзига зарар етказадиган нарсалардан узоқлаштирган кишингга ёрдам берган бўласан. Шу маънода Пайғамбар (сав) шундай буюрганлар: اُنْصُرْ أَخَاكَ ظَالِمًا أَوْ مَظْلُومًا، قَالَ: أَنْصُرُهُ مَظْلُومًا فَكَيْفَ أَنْصُرُهُ ظَالِمًا؟ فَقَالَ: كُفَّهُ عَنِ الظُّلْمِ : Биродарингга, у золим бўлсин ёки мазлум бўлсин, ёрдам бер (Мухотаб) деди: у мазлум бўлганда унга ёрдам бераман; аммо золим бўлса, унга қандай ёрдам бераман? Пайғамбар (сав): уни зулмдан тийиш билан унга ёрдам берасан, деб буюрдилар.
Қуйидаги оятда келган عُزَيْر сўзи бир пайғамбарнинг исмидир: وَقَالَتِ الْيَهُودُ عُزَيْرٌ ابْنُ اللَّهِ : Яҳудийлар: Узайр Аллоҳнинг ўғлидир, дедилар (9/Тавба 30).