عَجَب ва تَعَجُّب сўзлари бир нарсанинг сабабини билмаган пайтда инсонга юз берадиган ҳолат маъносини англатади. Шунинг учун баъзи донишмандлар: عَجَب — сабаби номаълум нарсадир, деганлар. Шунинг учун Аллоҳга таажжуб нисбат берилиши тўғри эмас. Зеро У ҳар қандай ғайбни билади; ҳеч нарса Ундан яширин қолмайди. عَجِبْتُ عَجَبًا /Ҳайратландим, дейилади. Ҳайрат қилинадиган нарсага عَجَب дейилади. Ўхшаши номаълум нарсага эса عَجِيب дейилади. Аллоҳ буюради: أَكَانَ لِلنَّاسِعَجَبًاأَنْ أَوْحَيْنَا إِلَى رَجُلٍ مِنْهُمْ : Ораларидан бир кишига… деб ваҳий юборганимиз одамларга ажабланарли бўлдими? (10/Юнус 2). Бу оят Маккаликлар Муҳаммад (сав)дан олдин ҳам унга ўхшаган инсонларга ваҳий келганини билганларига ишора қилади. بَلْعَجِبُواأَنْ جَاءَهُمْ مُنْذِرٌ مِنْهُمْ : Кофирлар, ораларидан бир огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар(50/Қоф 2); وَإِنْتَعْجَبْفَعَجَبٌقَوْلُهُمْ أَئِذَا كُنَّا تُرَابًا أَئِنَّا لَفِي خَلْقٍ جَدِيدٍ : Агар ажаблансангиз, кофирларнинг: «Биз ўлиб тупроқ бўлгач, яна янгидан тирилтиламизми?» деганларига ажабланиш керак (13/Раъд 5); أَمْ حَسِبْتَ أَنَّ أَصْحَابَ الْكَهْفِ وَالرَّقِيمِ كَانُوا مِنْ آَيَاتِنَاعَجَبًا : Ёки сен Асҳоби Каҳф ва Рақимни ажабланарли оятларимиздан деб ўйладингми? (18/Каҳф 9); яъни бу энг ажабланарли нарса эмас; Биз қилган ишлар орасида ундан ҳам каттароқ ва ундан ҳам кўпроқ ҳайрат уйғотадиган нарсалар бор. إِنَّا سَمِعْنَا قُرْآَنًاعَجَبًا : Биз ҳайратуйғотувчи бир Қуръон эшитдик (72/Жин 1); яъни ўхшашига одатланилмаган ва сабаби номаълум бир Қуръон. (57/Ҳадид 20). : (38/Сод 5).
Бу тушунча баъзан истиора йўли билан бирор нарсани хуш кўрган киши учун ишлатилади: أَعْجَبَنِي كَذَا : Фалон нарса менга ёқди. Аллоҳ буюради: وَمِنَ النَّاسِ مَنْ
يُعْجِبُكَ
قَوْلُهُ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا :
Одамлардан шундайлар борки, унинг дунё ҳаёти ҳақидаги гапи сизга хушкелади
(2/Бақара 204); وَلَا
تُعْجِبْكَ
أَمْوَالُهُمْ وَأَوْلَادُهُمْ :
Уларнинг мол-мулклари ва фарзандлари ҳавасингизни келтирмасин
(9/Тавба 85); وَيَوْمَ حُنَيْنٍ إِذْ
أَعْجَبَتْكُمْ
كَثْرَتُكُمْ :
Ҳунайн жанги куни сон жиҳатдан кўплигингиз сизга хушкелган эди
Бу, ёмғир ундириб чиқарган, деҳқонларга ҳам хушкелган бир ўсимликка ўхшайди
بَلْ
عَجِبْتَ
وَيَسْخَرُونَ :
Йўқ, сен ажабланибқолдинг, улар эса масхара қилаверадилар
(37/Соффат 12); яъни уларнинг ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор қилишларига ажабланасан; чунки унинг бўлишига жуда ишонасан; улар эса билимсизликлари туфайли масхара қиладилар. Баъзиларга кўра эса оятнинг маъноси шундай: “Уларнинг ҳақни инкор қилишларига ажабланасан”. Баъзилар эса оятни ( ت ) ҳарфининг заммаси билан بَلْ عَجِبْتُ шаклида ўқиганлар. Бу аслида ҳайрат қилувчининг ўзига нисбат берган нарсаси эмас, балки қуйидаги маънодадир: Бу, унинг наздида عَجِبْتُ /ҳайратландим, дейиладиган нарсадир. Ёки عَجِبْتُ сўзи أَنْكَرْتُ /инкор қилдим, маъносида истиора қилинган бўлиши мумкин. Худди қуйидаги оятлардаги каби: