ع ب أ
А-б-ъ
مَا عَبَأْتُ بِهِ : Унга парво қилмадим. Бу сўз оғирлик/юк маъносидаги عِبْء ўзагидан келиб чиққан. Гўё киши бу сўз билан: «Мен унда бирон ўлчов/оғирлик ва қиймат кўрмаяпман», деган бўлади. Аллоҳ буюради: قُلْ مَا يَعْبَأُ بِكُمْ رَبِّي لَوْلَا دُعَاؤُكُمْ : Айт: агар дуоларингиз бўлмаганида, Роббим сизларга қиймат берармиди? (25/Фурқон 77). Баъзилар эса бу сўзнинг عَبَأْتُ الطِّيبَ /Атирни тайёрладим — деган ибородан келиб чиққанини айтган. Бунга кўра оятнинг маъноси шундай бўлади: «Агар дуоларингиз бўлмаганида, Роббим сизларни тарк этмас эди». عَبَأْتُ الْجَيْشَ وَعَبَّأْتُهُ : Қўшинни (урушга) тайёрладим. عَبْأَةُ الْجَاهِلِيَّةِ : Бу оятда зикр этилган жоҳилият — инсон ичидаги таассубдир: إِذْ جَعَلَ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي قُلُوبِهِمُ الْحَمِيَّةَ حَمِيَّةَ الْجَاهِلِيَّةِ : Ўша пайтда куфр келтирганлар қалбларига қизиққонликни — жоҳилият қизиққонлигини жойлаган эдилар (48/Фатҳ 26).

