99:1
Қачонки, Ер ўзининг даҳшатли зилзиласи билан ларзага келганда,
Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Қачонки, Ер ўзининг даҳшатли зилзиласи билан ларзага келганда,
Ер ўз қаъридаги юкларини юзага чиқариб ташлаганида,
Инсон даҳшатга тушиб: “Унга нима бўлди экан?” – деб қолганида,
Ана ўша кунда Ер ўз хабарларини айтиб беради.
Роббингиз унга ваҳий қилиб, сўзлашга буюргани сабабли ўз хабарларини айтади.
Ўша кунда одамлар, уларга қилиб ўтган амалларини кўрсатилиши учун алоҳида-алоҳида бўлиб чиқиб келадилар.
Бас, кимки дунёда зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, қиёмат куни уни кўради.
Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўради.