ب غ ت
Б-ғ-т
بَغْت бир нарсанинг кутилмаган бир пайтда тўсатдан юз беришидир. Аллоҳ буюради: لاَ تَأْتِيكُمْ إِلاَّ بَغْتَةً Сизларга тўсатдан келишдан бошқача тарзда келмайди (7/Аъроф 187); بَلْ تَأْتِيهِم بَغْتَةً Балки уларга ўзлари ҳеч кутмаган бир пайтда тўсатдан келади (21/Анбиё 40); تَأْتِيَهُمُ السَّاعَةُ بَغْتَةً Соат/қиёмат уларга ўзлари ҳеч кутмаган бир пайтда тўсатдан келади (12/Юсуф 107). Бу сўз фалон нарса тўсатдан келди, у жуда тўсатдан келади маъносида بَغَتَ كَذَا فَهُوَ باَغِت тарзида ҳам ишлатилади. Шоир шундай дейди:
62- إذَا بَغَتَتْ أشْيَاءُ قَدْ كَانَ مِثْلُهَا
قَدِيمًا فَلاَ تَعْتَدَّهَا بَغَتَاتِ
62- Баъзи нарсалар тўсатдан юз берганда, унинг ўхшаши бўлган
Илгари ҳам; шундай экан, уни тўсатдан юз берган деб ҳисоблама.