ب ك ي
Б-к-й
Бу феъл بَكَى يَبْكِي بُكًا وَبُكاَء шаклидадир. Чўзиб айтиладиган بُكََاء ғам ва фарёду фиғондан кўз ёшларининг оқишидир. Агар йиғида بُكَاء ва رُغاَء , ثُغَاء ҳамда бошқа овозларнинг баландлик даражасини билдириш учун қўйилган вазнлар ишлатилса, бу йиғида овоз устун экани; чўзилмасдан айтиладиган بَكَي ишлатилса, у ҳолда ғам устун экани англашилади. بَاكِي йиғловчи, بَاكوُن ва بُكِي шаклида кўплик қилинади. Аллоҳ буюради: خَرُّوا سُجَّداً وَبُكِيّاً Улар сажда қилган ва йиғлаган ҳолларида йиқиладилар (19/Марям 58). بُكِيّ сўзининг асли فُعُول вазнидир. سَاجِد- سُجُود, رَاكِع- رُكُوع, قَاعِد- قُعُود вазнлари каби. Лекин вови ёга айланиб идғом бўлган. جَاثٍ، جُثِي، عاَتٍ ، عُتِي каби.
بُكِى ҳам ғам, ҳам кўз ёшнинг бирга бўлиши ҳолатидир. Шу билан бирга, иккисидан бири учун ҳам ишлатилади. Аллоҳ таолонинг: فَلْيَضْحَكُوا قَلِيلاً وَلْيَبْكُوا كَثِيراً Бас, улар оз кулсинлар, кўп йиғласинлар (9/Тавба 82) деган сўзи хурсандчилик ва ғамга ишорадир. Кулги билан бирга қаҳқаҳа бўлмаса ҳам, йиғи билан бирга кўз ёш бўлмаса ҳам, фарқи йўқ. Аллоҳ таолонинг: فَمَا بَكَتْ عَلَيْهِمُ السَّمَاءُ وَاْلأَرْضُ Осмон ҳам, Ер ҳам уларга йиғлагани йўқ(44/Духон 29) ояти ҳам шунга ўхшашдир. Бу йиғи ҳақиқий экани ҳам айтилган; бу — уларни ҳаёт ва илм эгаси деб биладиганларнинг фикридир. Бунинг мажозий ифода экани ҳам айтилган; бу ҳолда маъноси: уларга اَهْلُ السَّمَاء (осмондагилар] йиғламади, деганидир.