ب ل س
Б-л-с
إِبْلاَس оғир қийинчиликдан туғилган ғам-андуҳдир. Шу ҳолатда бўлган кишига أَبْلَسَ дейилади. Айтилишича, иблис сўзи ҳам шундан олингандир. Аллоҳ буюради: وَيَوْمَ تَقُومُ السَّاعَةُ يُبْلِسُ الْمُجْرِمُونَ Қиёмат бўладиган кунда жиноятчилар ноумид бўладилар (30/Рум 12); أَخَذْنَاهُم بَغْتَةً فَإِذَا هُم مبْلِسُونَ уларни бирданига тутдик, ўша пайт улар умиддан маҳрум бўлиб қолдилар! (6/Анъом 44); وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلِ أَنْ يُنَزَّلَ عَلَيْهِم مِنْ قَبْلِهِ لَمُبْلِسِينَ Ҳолбуки улар устларига ёмғир ёғдирилишидан олдин мутлақо умидсиз эдилар (30/Рум 49).
Оғир қийинчиликка тушган киши кўпинча жим бўлиб қолгани ва ўзига тегишли нарсаларни ҳам унутгани учун أَبْلَسَ فُلاَنٌ дейилган, бу — кишининг сукут сақлашини ва далиллари тугаб қолишини ифодалайди. أَبْلَسَتِ النَّاقَةُ فَهِيَ مُبْلاَسٌ ибораси туянинг қаттиқ оғриқ туфайли сакраб кетишини англатади. Баданга азоб бериш мақсадида кийиладиган жун абога بَلاَس дейилиши эса, форсча сўзнинг арабчалаштирилганидир