ب ن ن
Б-н-н
بَناَن сўзи бармоқлар деганидир. Дейиладики: бу номни олишига сабаб — инсон қилмоқчи/қурмоқчи бўлган ҳар бир нарсани улар билан бажариш/тузатиш имконига эга бўлганидир. Яъни ҳар бир иш улар орқали амалга оширилади. Шу жиҳатдан أَبَنَّ باِلْمَكاَنِ يُبِنُّ дейилади, бу эса бир жойда истиқомат қилишни англатади. Шу боис Аллоҳ таоло: بَلَى قَادِرِينَ عَلَى أَنْ نُسَوِّيَ بَنَانَهُ Инсон Биз унинг суякларини тўплай олмаймиз, деб ўйлайдими?Йўқ, Биз унинг бармоқ учларини ҳам қайта тиклашга қодирмиз (Қиёмат 3-4) ва: وَاضْرِبُوا مِنْهُمْ كُلَّ بَنَانٍ Уларнинг ҳар бир бармоғига зарбаларингизни туширинглар (8/Анфол 12) сўзларида уларни хусусан тилга олган. Чунки улар бармоқлар туфайли жанг қилади ва ҳимояланади.
بَنَّة эса ўзига теккан ҳар нарсага сингиб кетиб, чиқмайдиган ҳиддир.
بَنَّة эса ўзига теккан ҳар нарсага сингиб кетиб, чиқмайдиган ҳиддир.

