ب ل و
Б-л-в
Кийим эскирганида بَلَي الثَّوْبُ بِلًى وبَلاَءً дейилади, бу — кийим эскирди ва йиртилди деганидир. Шу сўздан сафар қилувчи ҳақида ҳам بَلَوَ سَفَرٌ وبَلِيَ سَفَرٌ дейилади, бу — сафар уни эскитди деганидир. بَلَوْتُهُ эса синаб кўрмоқ маъносини англатади. Бу ҳам кўп синаш туфайли гўё толиқтирдим, эскитдим каби бир маънони ташийди.
هُنَالِكَ تَبْلُو كُلُّ نَفْسٍ مَا أَسْلَفَتْ Ана ўша ерда ҳар бир нафс эгаси ўтмишда қилган ҳар бир амалининг фойда ва зарарини аниқ кўради (10/Юнус 30) ояти — ҳар ким нима қилганининг ҳақиқий моҳиятини билиб олади, деганидир. Шунинг учун بَلَوْتُ فُلاَناً дейилади, бу — кишини синамоқ маъносидадир.
Ғам-андуҳ ҳам بَلاَء деб номланган; чунки: у ҳам баданни толиқтиради. Аллоҳ буюради: وَفِي ذَلِكُم بَلاءٌ مِنْ رَبِّكُمْ عَظِيمٌ . Бунда сизлар учун Роббингиз томонидан келган жуда катта бир имтиҳон бор эди (2/Бақара 49); وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنَ الْخَوف Албатта, Биз сизларни бироз қўрқув билан синаб кўрамиз (2/Бақара 155); إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْبَلاء الْمُبِينُ Албатта, бу аниқ бир синов эди (37/Соффат 106). Мажбурият ҳам бир неча жиҳатдан بَلاَء деб аталган; булар:
Бири, мажбуриятларнинг барчаси инсонга оғир келади. Шу жиҳатдан ҳар бири бир бало саналган.
Иккинчиси, ҳар бири бир синовдир. Шу жиҳатдан Аллоҳ буюради: وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ حَتَّى نَعْلَمَ الْمُجَاهِدِينَ مِنْكُمْ وَالصَّابِرِينَ وَنَبْلُوَ أَخْبَارَكُمْ Албатта, ичингиздаги жиҳод қилувчилар ва сабр қилувчиларни аниқлагунимизча сизларни синаймиз ва айтган сўзларингиз рост ёки нотўғри эканини ошкор қилгунимизча сизларни имтиҳон қиламиз (47/Муҳаммад 31).
Учинчиси, Аллоҳ таолонинг бандаларини синаши гоҳо шукр қилсинлар деб фаровонлик билан, гоҳо эса сабр қилсинлар деб қийинчилик билан юзма-юз қилиш тарзида юз беради. Шу жиҳатдан ҳам مِحْنَة бало, ҳам مِنْحَة инъом, بَلاَء саналган; чунки: бало сабрни, инъом эса шукрни тақозо қилади.
Сабрнинг ҳаққини адо этиш шукрнинг ҳаққини адо этишдан осонроқдир. Шунга кўра, Аллоҳнинг инъоми икки балонинг энг каттаси бўлади. Шу нуқтаи назардан Ҳазрат Умар (р.а.) шундай деган:
ُبلِينَا بِالضَّرَّاءِ فَصَبَرْنَا وَبُلِينَا بِالسَّرَّاءِ فَلَمْ نَشْكُرْ : Биз қийинчиликлар билан синалдик ва сабр қилдик, сўнг неъматлар билан синалдик, лекин шукр қила олмадик.
Шу жиҳатдан Амирул-мўминин Ҳазрат Али шундай дейди:
مَنْ وُسِعَ عَلَيْهِ دُنْيَاهُ فَلَمْ يَعْلَمْ أَنَّهُ قَدْ مُكِرَ بِهِ فَهُوَ مَخْدُوعٌ عَنْ عَقْلِهِ : Кимнинг дунё имкониятлари кенгайса-ю, ўзининг улар билан синалаётганини билмаса, у ақл жиҳатидан алданган бўлади.
Аллоҳ буюради: وَنَبْلُوكُم بِالشَّرِّ وَالْخَيْرِ فِتْنَةً Ўзингизни қандай тутишингизни кўриш учун сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синовдан ўтказамиз (21/Анбиё 35); وَلِيُبْلِيَ الْمُؤْمِنِينَ مِنْهُ بَلاءً حَسَناً мўминларни чиройли бир синовдан ўтказиш учун буни шундай қилди (8/Анфол 17). Аллоҳ таолонинг: وَفِي ذَلِكُم بَلاءٌ مِنْ رَبِّكُمْ عَظِيمٌ Бунда сизлар учун Роббингиз томонидан келган жуда катта бир имтиҳон бор эди (2/Бақара 49) сўзи ҳар иккиси учун ҳам ўринлидир. Бу — Аллоҳ таолонинг: يُذَبِّحُونَ أَبْنَاءَكُمْ وَيَسْتَحْيُونَ نِسَاءَكُمْ Ўғилларингизни сўйиб, аёлларингизни тирик қолдириш суратида (2/Бақара 49) ибораси билан тилга олган қийинчилик маъносидаги балога ишора бўлгани каби, уларни бу балодан қутқариши тарзидаги инъомига ҳам ишорадир.
Худди шунингдек: وَآتَيْنَاهُم مِنَ اْلأَيَاتِ مَا فِيهِ بَلاَءٌ مُبِينٌ Уларга ичида аниқ бир синов бўлган оятлар бердик (44/Духон 33) оятида тилга олинган бало ҳам ҳар икки маънода ишлатилган. Бу — Аллоҳ таолонинг: قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ وَالَّذِين لاَ يُؤْمِنُونَ فِي آذَانِهِمْ وَقْرٌ وَهُوَ عَلَيْهِمْ عَمًى Айтинг: У мўминлар учун тўғри йўлни кўрсатувчи ҳидоят ва шифодир. Иймон келтирмайдиганларга келсак, уларнинг қулоқларида оғирлик бор ва Қуръон уларга кўрликдир (41/Фуссилат 44) оятидаги таърифига ўхшайди.
اِبْتَلَى فُلاَنٌ كَذَا وأَبْلاَهُ ибораси ҳам худди шундай икки маънони ташийди. Биринчиси, унинг ҳолини билиб олиш ва ишининг номаълум томонидан хабардор бўлишдир. Иккинчиси, унинг яхшилиги ва ёмонлигини ошкор қилишдир. Бу билан гоҳо ҳар икки ҳол ҳам кўзда тутилади. Гоҳо эса булардан бири мақсад қилинади. Аллоҳ таоло ҳақида بَلاَء كَذَا وأَبْلاَهُ дейилганда, ундан кўзланган мақсад фақат унинг яхшилиги ва ёмонлигини ошкор қилишдир. Унинг ҳолини билиб олиш ва ишининг номаълум томонидан хабардор бўлиш эмас. Чунки Аллоҳ таоло барча ғайбларни энг яхши билувчидир. Шунга кўра, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи ҳам тушунилади وَإِذِ ابْتَلَى إِبْرَاهِيمَ رَبُّهُ بِكَلِمَاتٍ فَأَتَمَّهُنَّ Бир пайтлар Иброҳимни Роббиси бир неча буйруқлар билан имтиҳон қилган, у эса уларни адо этган эди (2/Бақара 124).
أَبْلَيْتُ فُلاَناً يَمِيناً ибораси — кишини синаш учун қасам ичишга чақиришдир.