ب د ع
Б-д-ъ
إبِِْدَاع сўзи — бирор ишни ҳеч қандай намунага таянмасдан, маълум бир йўлга эргашмасдан қилишдир. Шундан رُكِيَّةٌ بَدِيعٌ дейилган, бу эса тенгсиз қудуқ деганидир. Бу сўз Аллоҳ таоло ҳақида ишлатилганда эса, бирор нарсани ҳеч қандай асбоб, модда, замон ва маконсиз إِيجَادٌ вужудга келтиришни ифодалайди. Бу тушунчани шу маънода фақат Аллоҳ ҳақида ишлатиш тўғридир.
بَدِيع эса, бирор ишни тенгсиз тарзда қилувчи деганидир. Аллоҳ таолонинг: بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَاْلأَرْضِ Осмонлару Ерни йўқдан бор қилувчи Зотдир (2/Бақара 117) сўзи каби. Тенгсиз тарзда яратилган нарсага ҳам бу ном берилиши мумкин; رُكِيَّةٌ بَدِيعٌ тенгсиз қудуқ сўзи каби. Худди шунингдек بِدْع сўзи ҳам ҳар иккиси учун — фоил ва мафъул маъносида ишлатилиши мумкин.
Аллоҳ таолонинг: قُلْ مَا كُنْتُ بِدْعاً مِنَ الرُّسُلِ Айт: Мен пайғамбарларнинг дастлабкиси эмасман (46/Аҳқоф 9) сўзи эса — дейиладики, унинг маъноси: мен бу ишнинг биринчиси бўлиб, мендан олдин ҳеч бир Расул келмаган эмас, деганидир. Баъзилар эса: буни айтганимда, ҳеч ким айтмаган янги бир нарсани айтаётганим йўқ, деб изоҳлаганлар.
اَلْبِدْعَةُ فِي الْمذْهَب Мазҳабдаги бидъат эса — кишининг шариат соҳибини, ундан илгари ўтган намуналарни ва мустаҳкам усулни назарга олмай туриб бирор сўз айтиши ёки иш қилишидир. Ривоят қилинадики, [Пайғамбар]: كُلُّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ، وَكُلُّ بِدْعَةٍ ضَلاَلَةٌ، وَكُلُّ ضَلاَلَةٍ فِي النَّارِ Ҳар бир янги пайдо бўлган нарса бидъатдир; ҳар бир бидъат эса залолатдир; ҳар бир залолат эса дўзахдадир, деб буюрганлар.
اَلإِبْدَاعُ بِالرَّجُل ибораси эса — минилган ҳайвоннинг чарчаб, ҳолдан тойиши сабабли одам билан боғини узиши, ундан ажралиб қолишидир.