ب ي ن
Б-й-н
Икки нарса орасидаги бўшлиқни ва уларнинг ўртасини кўрсатиш учун ишлатиладиган сўздир. Аллоҳ таоло буюради: وَجَعَلْنَا بَيْنَهُمَا زَرْعاً икки боғнинг ўртасига экинзор қилган эдик (18/Каҳф 32). بَانَ كَذَا ибораси — ажралди, яширин нарса ҳам, унда яширинган нарса ҳам ошкор бўлди, деганидир. Сўзда ажралиш ҳамда ошкор бўлиш, кўриниш маъноси асос қилиб олингани учун, у ҳар бир якка нарсага нисбатан ҳам алоҳида ишлатилаверади. Туби чуқур қудуққа шу жиҳатдан بَيوُن деб ном берилган. Чунки қудуқнинг оғзи билан туби орасидаги масофа узоқдир ва унинг арқони эгасининг қўлидан ажралиб кетади.
بَانَ الصُّبْحُ сўзи тонг отганини билдиради. Аллоҳ буюради: لَقَدْ تَقََطَّعَ بَيْنَكُمْ ўрталарингиздаги барча алоқалар узилиб қолди (6/Анъом 194); бу оятдаги بَيْنَكُمْ сизнинг алоқангиз деганидир. Ишнинг ҳақиқати эса, яъни ўзингиз суянган мол-мулкларингиз, қариндошларингиз ва амалларингиз йўқ бўлиб кетди, деганидир. У билан Аллоҳ таолонинг: يَوْمَ لا يَنْفَعُ مَالٌ وَلاَ بَنُونَ У кунда инсонга на моли, на фарзандлари фойда бермайди! (26/Шуъаро 88) оятига ишора қилинган. وَلَقَدْ جِئْتُمُونَا فُرَادَى Бизнинг ҳузуримизга ёлғиз ҳолда келдингиз (6/Анъом 94) ояти ҳам шу маънога келади.
بَيْنَ сўзи баъзан исм, баъзан эса зарф сифатида ишлатилади. (6/Анъом 94) оятида келган بَيْنَكُمْ сўзини исм деб қабул қилганлар بَيْنُكُمْ деб ўқиганлар. Зарф деб қабул қилганлар эса, уни بَيْنَكُمْ шаклида ўқиганлар.
Зарф бўлганига мисоллар: Аллоҳ буюради:لا تُقَدِّمُوا بَيْنَ يَدَيِ اللَّهِ وَرَسُولِهِ Аллоҳ ва Унинг Пайғамбаридан олдин ўтманглар (49/Ҳужурот 1); فَقَدِّمُوا بَيْنَ يَدَيْ نَجْوَاكُمْ صَدَقَةً Суҳбатларингиз олдидан садақа беринглар (58/Мужодала 12); فَاحْكُمْ بَيْنَنَا بِالْحَقِّ энди сен ўртамизда ҳақ ила ҳукм қил, (38/Сод 22); فَلَمَّا بَلَغَا مَجْمَعَ بَيْنِهِمَا Икки денгиз қўшиладиган ерга етиб борганларида (18/Каҳф 61) бу сўнгги оятдаги بَيْنِهِمَا масдар бўлиши тўғрироқдир; яъни: ажралиш жойи. وَإِنْ كَانَ مِنْ قَوْمٍ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُمْ مِيثَاقٌ Агар сизлар билан улар ўртасида аҳднома бор бўлган бир қавмдан бўлса (4/Нисо 92).
بَيْنَ фақат масофаси бор нарсалар учун ишлатилади. Масалан بَيْنَ الْبَلَدَيْنِ ёки маълум саноғи бўлган икки ва ундан ортиқ нарса каби — икки киши ёхуд жамоа ўртасида дегандек. Икки нарса орасида, агар такрор бўлмаса, якка маъно ифодаловчи нарсаларга изофа қилинмайди. Дедилар: وَمِنْ بَيْنِنَا وَبَيْنِكَ حِجَابٌ сен билан бизнинг ўртамизда бир парда бордир (41/Фуссилат 5); فَاجْعَلْ بَيْنَنَا وَبَيْنَكَ مَوْعِداً Биз билан ўзинг орангда бир ваъдалашилган жой белгила (20/Тоҳо 58) оятлари каби.
هَذَا الشَّيْءُ بَيْنَ يَدَيْكَ — бу сенга тақдим этилди; هُوَ بَيْنَ يَدَيْكَ яъни у сенга яқиндир, дейилади. Мисол Аллоҳнинг ушбу сўзларидир: ثُمَّ لآتِيَنَّهُم مِنْ بَيْنِ أَيْدِيهِمْ Сўнгра уларга олдиларидан келаман (7/Аъроф 17); لَهُ مَا بَيْن َأَيْدِينَا وَمَا خَلْفَنَا Олдимиздаги ва ортимиздаги барча ишлар (19/Марям 64); وَجَعَلْنَا مِنْ بَيْنِ أَيْدِيهِمْ سَدّاً Олдиларидан ва орқаларидан тўсиқ қилдик; (36/Ёсин 9); وَمُصَدِّقاً لمَِا بَيْن َيَدَيْهِ مِنَ التَّوْرَاةِ Ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи (5/Моида 46); أَأُنْزِلَ عَلَيْهِ الذِّكْرُ مِنْ بَيْنِنَا Орамизда эслатма ўшангами нозил қилинибди? (38/Сод 8). Яъни ҳаммамиз турганда, унгами ваҳий келибди.
وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَنْ نُؤْمِنَ بِهَذَا الْقُرْآنِ وَلاَ بِالَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ Куфр келтирганлар: Биз на бу Қуръонга, на ундан олдинги муқаддас Китобларга асло иймон келтирмаймиз, дедилар (34/Сабаъ 31); Яъни: Инжил ва унга ўхшаш, ундан олдин келган китоблар. فَاتَّقُوا اللّهَ وَأَصْلِحُوا ذَاتَ بِيْنِكُمْ Шунга кўра, Аллоҳдан қўрқинглар, ўзаро орангизни ўнглаб олинглар (8/Анфол 1); яъни: сизни бирлаштирувчи қариндошлик, иттифоқ ва муҳаббат ҳолатларини сақланглар.
Баъзан بَيْنَ сўзига ما ёки бир алиф қўшилади. У ҳолда حِينَ маъносини билдиради. بَيْنَمَا زَيْدٌ يَفْعَلُ كَذَا, بَيْنَا يَفْعَلُ كَذَا : бир пайт Зайд шуни қилаётганда, шуни қилаётган чоғида дегандек. Шоир шундай дейди:
76- بَيْنَا يُعَنِّقُهُ اْلكُمَاةُ وَرَوْغُه
يَوْمًا أُتِيحَ لَهُ جَرِيءٌ، سَلْفَعُ
76- Қурол таққан баҳодирларни бўғизлашига ва айёрлигига қарамай;
Кунлардан бир кун калла узадиган жасур киши уни енгди.