ر ب ص
Р-б-с
تَرَبُّص : Хоҳ у қиммат ёки арзон бўлишини кутган мол бўлсин, хоҳ йўқ бўлишини ёки рўй беришини кутган иш бўлсин, бирор нарсани пойлаб туриш деганидир. تَرَبَّصْتُ لِكَذَا وَلِي رُبْصَةٌ بِكَذَا وَتَرَبُّصٌ : Фалон нарсани пойладим, дейилади. Аллоҳ буюради: وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلاَثَةَ قُرُوَءٍ : Талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддати ўзларини кузатиб ўтирадилар (2/Бақара 228); قُلْ تَرَبَّصُوا فَإِنِّي مَعَكُمْ مِنَ الْمُتَرَبِّصِينَ : Айтинг: “Кутаверинглар, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчиларданман” (52/Тур 31); قُلْ هَلْ تَرَبَّصُونَ بِنَا إِلاََّ إِحْدَى الْحُسْنَيَيْنِ وَنَحْنُ نَتَرَبَّصُ بِكُمْ أَنْ يُصِيبَكُمُ اللّهُ بِعَذَابٍ مِنْ عِنْدِهِ أَوْ بِأَيْدِينَا : Айтинг: “Сизлар биз учун икки яхшиликнинг биридан бошқасини кутмоқдасизми? Бизлар эса сизларга Аллоҳ Ўз даргоҳидан ёки бизнинг қўлларимиз билан бир азоб етказишини кутмоқдамиз (9/Тавба 52); وَيَتَرَبَّصُ بِكُمُ الدَّوَائِرَ : Бошингизга балолар келишини пойлаб туради (9/Тавба 98).

