ر ج و
Р-ж-в
رَجَا : Қудуқ, осмон ва шунга ўхшаш нарсаларнинг четига айтилади. Кўплиги أَرْجَاء шаклида келади: وَالْمَلَكُ عَلَى أَرْجَائِهَا : Фаришта эса осмоннинг четларидадир (69/Ҳаққо 17). رَجَاء : Ичида бахт бўлган нарсанинг рўёбга чиқишини тақозо қиладиган гумондир. مَا لَكُمْ لا تَرْجُونَ لِلَّهِ وَقَارًا : Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ учун улуғликни умид қилмайсизлар? (71/Нуҳ 13). Баъзилар бу оятни: «Сизларга нима бўлдики, Аллоҳдан қўрқмайсизлар» шаклида тафсир қилганлар ва бунга далил сифатида қуйидаги шеърни келтирганлар:
إِذَا لَسَعَتْهُ النَّحْلُ لم يَرْجُ لَسْعَها وخالَفَها في بَيْتِ نُوبٍ عَوامِلِ -182
182- Ари уни чаққанда, унинг чақишидан қўрқмас.
Ва у билан асалари уясида, ишчи асаларилар аҳдлашгандир.
Бу сўзнинг бундай талқин қилинишининг сабаби — رَجَاء ва خَوْف сўзларининг маъно жиҳатидан бир-бирига боғлиқ бўлишидир. Аллоҳ буюради: وَتَرْجُونَ مِنَ اللّهِ مَا لاَ يَرْجُونَ : Сизлар Аллоҳдан улар умид қилмаган нарсани умид қилмоқдасизлар (4/Нисо 104); وَآخَرُونَ مُرْجَوْنَ لِأَمْرِ اللّهِ : Бошқа бир қисмининг умидлари эса Аллоҳнинг амрига боғлиқ қолгандир (9/Тавба 106).
أَرْجَتِ النَّاقَةُ : Туянинг туғадиган вақти яқинлашди. Бу сўзнинг асл маъноси қуйидагича: туя эгасига туғиш вақти яқинлашгани ҳақида умид бермоқда. أُرْجُوَان : Умид этиш берадиган кўнгил очарлик ва шодликни ато этувчи қизил ранг маъносидадир.