رَمَضَانَ
Рамазон
شَهْرُ رَمَضَانَ : Рамазон ойи (2/Бақара 185). Бу сўз رَمْض ўзагидан келиб чиққан; яъни қуёшнинг ҳаддан ташқари қизиши. أَرْمَضَتْهُ فَرَمِضَ ; яъни رمضاء уни куйдирди. رَمْضَاء — қуёш иссиқлигининг шиддатидир. أَرْضٌ رَمِضَةٌ : қизиган тупроқ. رَمِضَتِ الْغَنَمُ : қўй сурувиси қизиган қуёш остида ўтлади, натижада жигарлари сувсизликдан қуриб қолди. فَلاَنٌ يَتَرَمَّضُ الظِّبَاءَ : фалончи киши қизиган қуёш остида кийик овламоқда.

