ر ص د
Р-с-д
رَصَد : Кузатишга тайёр бўлишдир. رَصَدَ لَهُ وَتَرَصَّدَ /Уни кузатди; أَرْصَدْتُهُ لَهُ /Буни унинг учун тайёрладим, дейилади. Аллоҳ буюради: وَإِرْصَادًا لِمَنْ حَارَبَ اللّهَ وَرَسُولَهُ مِنْ قَبْلُ Олдин Аллоҳ ва Расулига қарши уруш очган кимсага бир кузатиш жойи тайёрлаш учун (9/Тавба 107).
إِنَّ رَبَّكَ لَبِالْمِرْصَادِ : Шубҳасиз, Роббинг ҳар доим кузатиб турувчидир (89/Фажр 14) ояти, Аллоҳдан паноҳ топиладиган ва қочиб қутуладиган бирон жой йўқлигига ишора қилади. رَصَد кузатувчи маъносида бирликдир. Кўплик учун رَاصِدُون келади. Лекин رَصَد сўзи, مَرْصُود /кузатилган маъносида, ҳам бирлик ҳам кўплик учун бир хил шаклда келади.
Қуйидаги оят буларнинг барчасига ҳамл қилиниши мумкин: يَسْلُكُ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ رَصَدًا : Аллоҳ Расулининг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатувчилар/қўриқчилар қўяди (72/Жин 27). Кузатиш жойига مَرْصَد дейилади: وَاقْعُدُوا لَهُمْ كُلَّ مَرْصَدٍ : Ҳар бир кузатиш жойида ўтириб, уларни пойлаб туринг (9/Тавба 5). مِرْصَاد шакли ҳам худди шу маънодадир; лекин у фақат кузатишга ажратилган макон учун ишлатилади: إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتْ مِرْصَادًا : Ҳақиқатан, жаҳаннам бир кузатиш жойидир (78/Набаъ 21). Бу оят одамларнинг жаҳаннам устидан ўтишларига ишора қилади. Қуйидаги оят ҳам шу маънодадир: وَإِنْ مِنْكُمْ إِلاَّ وَارِدُهَا : Сизлардан ҳеч ким йўқки, жаҳаннамга дуч келмасин (19/Марям 71).