ر م ح
Р-м-ҳ
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَيَبْلُوَنَّكُمُ اللّهُ بِشَيْءٍ مِنَ الصَّيْدِ تَنَالُهُ أَيْدِيكُمْ وَرِمَاحُكُمْ لِيَعْلَمَ اللّهُ مَنْ يَخَافُه بِالْغَيْبِ : Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ сизларни қўлларингиз ва найзаларингиз етадиган бир ов билан синайдики, ғойибона Ўзидан кимнинг қўрқишини билсин (5/Моида 94). وَقَدْ رَمَحَهُ : Унга найза санчди. Ташбеҳ йўли билан; رَمَحَتْهُ الدَّابَةُ : Ҳайвон унга найза (тепки) урди, дейилади. Олдида бўлган бир юлдуз унинг найзаси деб тасаввур қилингани учун Арктурус юлдузига اَلسِّمَاكُ الرَّامِحُ /Найзали Арктурус, дейилган. Кўркамлиги сабабли сўйишга кўзи қиймайдиган туя ҳақида шундай дейилади: أَخَذَتِ اْلإِبِلُ رِمَاحَهَا : Туя найзаларини тақди. Тиканлари билан ўзини ўтлайдиганларга тўсқинлик қиладиган мушук ўти ҳақида ҳам шундай дейилади: أَخَذَتِ الْبُهْمَى رُمْحَهَا : Буҳмо (мушук ўти) найзасини тақди.

