ر ب ط
Р-б-т
رَبْطُ اْلفَرَسِ : Отни ҳимоя қилиш учун уни бирор жойга боғлашдир. رِبَاطُ الْخَيْلِ /От занжири шу маънодан келиб чиққан. Қўриқчиларнинг жойлашишига ажратилган жой رِبَاط дейилади. رِبَاط; رَبَطْتُ ва رَابَطْتُ феълларининг масдаридир. مُرَابَطَة шакли, مُحَافَظَة шакли кабидир. Аллоҳ буюради: وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللهِ وَعَدُوَّكُمْ : Боғланган отларни тайёрланг. Шу билан ҳам Аллоҳнинг душманини, ҳам ўз душманингизни қўрқита оласиз (8/Анфол 60); يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اصْبِرُوا وَصَابِرُوا وَرَابِطُوا : Эй иймон келтирганлар, сабр қилинг ва сабрда мусобақалашинг, посбонлик қилинг (3/Оли Имрон 200).
مُرَابَطَة /Посбонлик икки қисмдир: мусулмонларнинг чегара ҳудудларида посбонлик қилиши ва нафснинг бадан устидан посбонлиги. Зеро нафснинг баданни кузатиб туриши — чегара нуқтасига жойлашган ва у ерни қўриқлаш ўзига топширилган кишининг ишига ўхшайди. Бу киши масъулиятини адо этиши ва ҳеч қандай камчиликка йўл қўймаслиги лозим. Бу ҳам худди жиҳод кабидир. Пайғамбар (сав) шундай буюрадилар: “مِنِ الرِّبَاطِ اِنْتِظَارُ الصَّلاَةِ بَعْدَ الصَّلاَةِ : Намоздан кейин намозни кутиш бир турдаги риботдир.” Кишининг қалби мустаҳкамланганда فُلاَنٌ رَابِطُ الْجَأْشِ дейилади.
وَرَبَطْنَا عَلَى قُلُوبِهِمْ : Қалбларини мустаҳкамлаган эдик (18/Каҳф 14); لَوْلا أَنْ رَبَطْنَا عَلَى قَلْبِهَا : Унинг қалбини мустаҳкамламаган бўлганимизда эди (28/Қосос 10); وَلِيَرْبِطَ عَلَى قُلُوبِكُمْ : Қалбларингизга куч бериш учун (8/Анфол 11). Бу оятлар қуйидаги турдаги оятларга ишора қилади: هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ السَّكِينَةَ فِي قُلُوبِ الْمُؤْمِنِينَ لِيَزْدَادُوا إِيمَانًا مَعَ إِيمَانِهِمْ : У иймонларига яна иймон қўшилиши учун мўминларнинг қалбларига сокинлик туширган Зотдир (48/Фатҳ 4); وَأَيَّدَهُمْ بِرُوحٍ مِنْهُ : Уларни Ўз томонидан бир руҳ билан қувватлантирган (58/Мужодала 22). Зеро уларнинг қалблари қуйидаги оятда баён қилинган ҳолатда эмас эди: وَأَفْئِدَتُهُمْ هَوَاء : Юраклари бутунлай бўм-бўш бўлиб қолган эди (14/Иброҳим 43). Шу нуқтаи назардан шундай дейилган: فُلاَنٌ رَابِطُ الْجَأْشِ : Фалончи кишининг қалби мустаҳкамдир.