ر و د
Р-в-д
رَوْد : Бирор нарсани нозиклик билан такрор-такрор истамоқдир. رَادَ وَارْتَادَ /Истади, дейилади. Шу маънодан ўтлоқ излаётган кишига رَائِد дейилади. رَادَ اْلإِبِلَ فِي طَلَبِ اْلكَلا : Ўтлоқ топиш учун туяларни олиб бориб-олиб келди. Бу сўзнинг юмшоқлик маъноси нуқтаи назаридан шундай дейилади: رَادَتِ الْمَرْأَةُ فِي مَشْيِهَا تَرُودُ رَوَدَانًا : Аёл вазминлик билан аста-секин юрди. Бу маънодан مِرْوَد (сурма тортиладиган мил) сўзи ясалган. أَرْوَدَ يُرْوِدُ : Секин ҳаракат қилди, қилмоқда. Шу маънодан رُوَيْد сўзи ясалган. رُوَيْدَكَ الشِّعْرَ يُغِبَّ : Шеър (ўқиш)ни қўй, бир-икки кун кутсин.
إِرَادَة , бирор нарса кетидан югуриш маъносини англатувчи رَادَ يَرُودُ феълидан келиб чиққан. إِرَادَة сўзининг асл маъноси — шаҳват, истак ва умиддан иборат бир кучдир. Бу сўз қилиниши ёки қилинмаслиги лозим деб қарор қилинган бир нарсага нафснинг мойил бўлиши учун ном қилинган. Бу сўз баъзан ишнинг аввали учун ишлатилади; у эса нафснинг бир нарсага бўлган мойиллиги/иштиёқидир. Баъзан эса ишнинг охири учун ишлатилади; у эса ўша ишнинг қилиниши ёки қилинмаслиги лозим деб қарор қилишдир.
Ирода сўзи Аллоҳ учун ишлатилганда, у билан бошланиш эмас, натижа кўзда тутилади. Зеро Аллоҳ таоло мойил бўлиш/иштиёқ туйиш маъносидан покдир. “Аллоҳ шуни ирода қилди”, дейилганда, шу кўзда тутилади: “Аллоҳ уни ундай эмас, бундай бўлишига қарор қилди.” Масалан, ушбу оят каби: إِنْ أَرَادَ بِكُمْ سُوءًا أَوْ أَرَادَ بِكُمْ رَحْمَةً : Аллоҳ сизларга бир ёмонлик ирода қилса ёки бир раҳмат хоҳласа (33/Аҳзоб 17).
Баъзан ирода зикр қилинади, лекин ундан амр маъноси кўзда тутилади. Масалан: “ أُرِيدُ مِنْكَ كَذَا /Сендан шуни истайман”, дейсан; лекин ундан “Сенга шуни амр қиляпман” маъносини кўзда тутасан. Ушбу оят шу маънодадир: يُرِيدُ اللّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلاَ يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ : Аллоҳ сизларга осонликни хоҳлайди, қийинчиликни истамайди (2/Бақара 185).
Баъзан эса ирода сўзида истамоқ/талаб қилмоқ маъноси кўзда тутилади: لا يُرِيدُونَ عُلُوًّا فِي اْلأَرْضِ : Улар ер юзида кибр қилишни истамайдилар (28/Қосос 83); яъни, улар кибрни кўзда тутмайдилар ва талаб қилмайдилар.
Ирода ихтиёрий куч жиҳатидан бўлгани каби, мажбурлаш ва туйғу жиҳатидан ҳам бўлади. Шунинг учун ирода сўзи жонсиз мавжудотларда ва ҳайвонларда ҳам ишлатилади: جِدَارًا يُرِيدُ أَنْ يَنْقَضَّ : Йиқилишни истаётган бир девор (18/Каҳф 77). فَرَسِي تُرِيدُ التِّبْنَ : Отим сомон истаяпти.
مُرَاوَدَة : Ирода борасида бошқа биров билан тортишиб, унинг истаганидан бошқа нарса истамоғинг ёки унинг излаганидан бошқа нарса изламоғингдир.
رَاوَدْتُ فُلاَنًا عَنْ كَذَا : Фалон кишини шу нарсадан қайтардим. Аллоҳ буюради: هِيَ رَاوَدَتْنِي عَنْ نَفْسِي У менинг нафсимдан жинсий яқинлик қилишимни талаб қилди (12/Юсуф 26); امْرَأَةُ الْعَزِيزِ تُرَاوِدُ فَتَاهَا عَنْ نَفْسِهِ : Ҳокимнинг хотини ўз хизматкори билан ўйнашмоқчи бўлибди (12/Юсуф 30); яъни уни фикридан/қарашидан қайтармоқда. Ушбу оятлар ҳам шу маънодадир: وَلَقَدْ رَاوَدتُّهُ عَنْ نَفْسِهِ : Ҳақиқатан, ундан нафсини талаб қилдим (12/Юсуф 32); سَنُرَاوِدُ عَنْهُ أَبَاهُ : Унинг ҳақида отасини кўндиришга ҳаракат қиламиз (12/Юсуф 61).