ر ت ل
Р-т-л
رَتَل : Бир нарсани бир йўналишда тартибга солиш ва саранжомлашдир. رَجُلٌ رَتِلُ اْلأَسْنَانِ : Тишлари текис терилган одам, дейилади. تَرْتِيل : Сўзнинг оғиздан равон ва текис тарзда чиқишидир. Аллоҳ буюради: وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا : Қуръонни гўзал ва текис ўқи (73/Муззаммил 4); وَرَتَّلْنَاهُ تَرْتِيلًا : Уни дона дона ўқидик (25/Фурқон 32).

