ر ز ق
Р-з-қ
رَزْق : Баъзан дунё ёки охиратдаги ато; баъзан насиба/улуш; баъзан эса меъдага етиб борадиган ва у билан озиқланиладиган нарса маъносини англатади. أَعْطَى السُّلْطَانُ رِزْقَ الْجُنْدِ : Султон аскарнинг маошини берди; رُزِقْتُ عِلْمًا . Менга илм берилди, дейилади. Аллоҳ буюради: وَأَنْفِقُوا مِمَّا رَزَقْنَاكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ : Бирингизга ўлим келмасидан илгари, Биз сизга берган ризқдан садақа қилинглар (63/Мунофиқун 10); яъни мол, мансаб ва илмдан.
Қуйидаги оятлар ҳам шу маънодадир: وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ : Уларга берган ризқдан инфоқ қиладилар (2/Бақара 3); كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ : Сизга ризқ қилиб берганларимизнинг покизаларидан енглар (2/Бақара 172); وَتَجْعَلُونَ رِزْقَكُمْ أَنَّكُمْ تُكَذِّبُونَ : Ризқингизни, ёлғонга чиқаришингиздан иборат қилиб оляпсизми? (56/Воқеа 82). Яъни неъматдан улушингизни, ёлғон гапиришга уринишдан иборат қилиб оляпсизми?
وَفِي السَّمَاء رِزْقُكُمْ : Осмонда ризқингиз бор (51/Зориёт 22). Баъзиларга кўра, бу оятдан мурод — тирик жонзотлар у билан ҳаёт топадиган ёмғирдир. Унинг худди қуйидаги оят кабидир, дейилган: وَأَنْزَلْنَا مِنَ السَّمَاء مَاءً بِقَدَرٍ : Осмондан белгили миқдорда сув туширдик (23/Муъминун 18). Баъзиларга кўра эса, бу оят насиба қадар билан белгиланишига ишорадир.
فَلْيَأْتِكُمْ بِرِزْقٍ مِنْهُ : Ундан сизга бир озуқа келтирсин (18/Каҳф 19); яъни озиқланиладиган таом. وَالنَّخْلَ بَاسِقَاتٍ لَهَا طَلْعٌ نَضِيدٌ * رِزْقًا لِلْعِبَادِ : Бир-бирига кириб кетган қат-қат куртаклари бор баланд хурмо дарахтларини етиштирдик * Бандаларга ризқ бўлиши учун (50/Қоф 10-11). Баъзиларга кўра, бу оятда келган ризқ сўзидан озуқа кўзда тутилган. Шунингдек, сўз юритилаётган сўзни ейиладиган, ичиладиган ва ишлатиладиган нарсалар каби умумий маънога йўйилиши ҳам мумкин. Зеро, буларнинг барчаси тупроқдан чиқади. Аллоҳ таоло буни ҳам осмондан туширган ёмғири орқали амалга оширади.
Аллоҳ таоло охиратдаги ато ҳақида ҳам шундай буюради: وَلاَ تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللّهِ أَمْوَاتًا بَلْ أَحْيَاءٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ : Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни ўликлар деб ўйлама; йўқ, улар тирикдирлар, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар (3/Оли Имрон 169). Яъни Аллоҳ уларга охират неъматларини ёғдирмоқда. Қуйидаги оят ҳам шу маънодадир: وَلَهُمْ رِزْقُهُمْ فِيهَا بُكْرَةً وَعَشِيًّا : У ерда эртаю кеч ризқлари ҳозирдир (19/Марям 62). إِنَّ اللَّهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو الْقُوَّةِ الْمَتِينُ : Албатта, ризқ берувчи, куч ва қувват соҳиби бўлган фақат Аллоҳдир (51/Зориёт 58).
Бу оятдаги ризқ умумий маънодадир. الرَّازِق ; ризқни яратувчи, уни берувчи ва унга сабабчи бўлувчи маъноларида ишлатилади, У эса Аллоҳ таолодир. Бу сўз ризқнинг етиб боришида сабабчи бўлувчи инсон учун ҳам ишлатилади. الرَّزَّاق эса фақат Аллоҳ таоло учун ишлатилади.
وَجَعَلْنَا لَكُمْ فِيهَا مَعَايِشَ وَمَنْ لَسْتُمْ لَهُ بِرَازِقِينَ : У ерда сизга ҳам, сиз ризқларини бера олмайдиган кимсаларга ҳам тирикчилик йўлларини қилиб қўйдик (15/Ҳижр 20); яъни ризқларини беришда сабабчи бўла олмайдиган ва бунда ҳеч қандай вазифангиз бўлмаган кимсаларга.
وَيَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللّهِ مَا لاَ يَمْلِكُ لَهُمْ رِزْقًا مِنَ السَّمَاوَاتِ وَاْلأَرْضِ شَيْئًا وَلاَ يَسْتَطِيعُونَ : Аллоҳдан ўзга, осмонлар ва ердан улар учун ҳеч бир ризқ бера олмайдиган ва буни ҳеч қачон қила олмайдиган нарсаларга сиғинадиларми? (16/Наҳл 73). Яъни улар ризқ борасида ҳеч қандай сабабчи бўла олмайдилар. اِرْتَزَقَ الْجُنْدُ : Аскарлар маошларини олдилар. رَزْقَة : Аскарга бир маротаба бериладиган [мукофот].