ر ع ي
Р-ъ-й
لاَ تَقُولُوا رَاعِنَا : “роино” деманглар (2/Бақара 104); وَرَاعِنَا لَيًّا بِأَلْسِنَتِهِمْ وَطَعْنًا فِي الدِّينِ : Тилларини эгиб-буклаб ва динни масхара қилиб/динга таъна қилиб: “роино” дейишади (4/Нисо 46). Яҳудийлар буни Пайғамбарга (сав) масхара тариқасида айтардилар. Бу сўзлари билан унга “аҳмоқ” дейишни кўзда тутардилар; аммо гўё “ رَاعِنَا ”, яъни “Бизни асра” деяётгандек кўрсатардилар. Бу сўз қуйидаги ибородан келиб чиққан: رَعِنَ الرَّجُلُ يَرْعَنُ رَعَنًا : Одам аҳмоқ бўлди, бўлмоқда. فَهُوَ رَعِنٌ وَأَرْعَنُ : Аҳмоқ одам. اِمْرَأَةٌ رَعْنَاءُ : Аҳмоқ аёл. Инсонга бу исмнинг берилиши, шахсиятидаги пастлик сабабли رَعْن ; яъни тоғ бурнига ўхшагани учундир; чунки унда бир оғиш бордир. Шоир шундай дейди:
لَوْلاَ ابْنُ عُتْبَةَ عَمْرٌو وَالرَّجَاءُ لَهُ ***مَا كَانَتِ اْلبَصْرَةُ الرَّعْنَاءُ لِي وَطَنًا -192
192- Агар Утбанинг ўғли Амр ва унга боғлаган умидим бўлмаганида;
Раъно [Паст] Басра менга ватан бўлмасди.
Басра шаҳрига رَعْنَاء дейилиши, ё текисликка нисбатан пастроқ сатҳда қолгани учун аҳмоқ аёлга ўхшатилганидан; ёки ҳавосидаги синиш ва ўзгариш сабабидандир.