ر أ ى
Р-ъ-й
رَأْى : Бу калиманинг иккинчи ҳарфи ҳамза, учинчи ҳарфи эса ё ҳарфидир. Дарҳақиқат, араблар бу ўзакдан رُؤْيَة калимасини ясайдилар. Шоир бу икки ҳарфни бир-бири билан алмаштириб шундай дейди:
وَكُلُّ خَلِيلٍ رَاءَنِي فَهُوَ قَائِلٌ *** مِنْ أَجْلِكَ: هَذَا هَامَةُ الْيَوْمِ أَوْ غَدِ -207
207- Мени кўрган ҳар бир дўст айтади;
Сен ҳақингда: Бу (одам) — бугуннинг ёки эртанинг етакчисидир.
Бу ўзакдан келган музореъ феълдан ҳамза туширилади; تَرَى، يَرَى، نَرَى шаклида келади. Қуръонда ҳам шундай келади: فَإِمَّا تَرَيِنَّ مِنَ الْبَشَرِ أَحَدًا : Агар одамзотдан бирортасини кўриб қолсанг (19/Марям 26); رَبَّنَا أَرِنَا الَّذَيْنِ أَضَلانَا مِنَ الْجِنِّ وَالْإِنسِ : Эй Роббимиз, бизларни адаштирган жин ва инсонларни бизларга кўрсат (41/Фуссилат 29). Оятда келган أَرِنَا сўзи, أَرْنَا [ро ҳарфининг сукуни билан] шаклида ҳам ўқилган. رُؤْيَة : Кўринган нарсани идрок этишдир. Бу эса нафсий кучларга кўра турли қисмларга бўлинади:
1- Сезги ва унинг ўрнини босадиган нарсалар билан кўриш: لَتَرَوُنَّ الْجَحِيمَ * ثُمَّ لَتَرَوُنَّهَا عَيْنَ الْيَقِينِ : Сизлар жаҳаннамни кўрасизлар * Сўнгра уни ўз кўзингиз билан аниқ-равшан кўрасизлар (102/Такосур 6-7); وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ تَرَى الَّذِينَ كَذَبُوا عَلَى اللَّهِ وُجُوهُهُمْ مُسْوَدَّةٌ : Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиганларнинг қиёмат куни юзлари қоп-қора бўлиб кетганини кўрасан (39/Зумар 60). Ушбу оятдаги кўриш, сезгиларнинг ўрнини босади; чунки Аллоҳ таоло сезгилар билан кўришдан покдир: فَسَيَرَى اللّهُ عَمَلَكُمْ : Аллоҳ амалингизни кўради (9/Тавба 105). إِنَّهُ يَرَاكُمْ هُوَ وَقَبِيلُهُ مِنْ حَيْثُ لاَ تَرَوْنَهُمْ : У ва унинг қабиласи сизлар уларни кўрмайдиган жиҳатдан сизларни кўради (7/Аъроф 27).
2- Хаёл ва тасаввур билан кўриш: أَرَى أَنَّ زَيْدًا مُنْطَلِقٌ : Зайд озод эканини кўраяпман/хаёл қиляпман. Ушбу оят ҳам шу маънодадир: وَلَوْ تَرَى إِذْ يَتَوَفَّى الَّذِينَ كَفَرُوا الْمَلآئِكَةُ : Кофир бўлганларнинг жонларини фаришталар олаётганида бир кўрсанг эди (8/Анфол 50).
3- Тафаккур билан кўриш: إِنِّي أَرَى مَا لاَ تَرَوْنَ : Албатта, мен сизлар кўрмаётган нарсани кўряпман (8/Анфол 48).
4- Ақл билан кўриш. Ушбу оят шу маънодадир: مَا كَذَبَ الْفُؤَادُ مَا رَأَى : Унинг кўрганини кўнгли ёлғонга чиқармади (53/Нажм 11). Ушбу оят ҳам шу маънога ҳамл қилинган: وَلَقَدْ رَآهُ نَزْلَةً أُخْرَى : Қасам бўлсинки, у уни яна бир бор кўрган эди (53/Нажм 13).
رَأَى феъли икки мафъул олганда илм маъносини англатади: وَيَرَى الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ : Ўзларига илм берилганлар кўрадилар/биладиларки.. (34/Сабаъ 6); إِن تَرَنِ أَنَا أَقَلَّ مِنكَ مَالًا وَوَلَدًا : Гарчи мени мол ва фарзанд жиҳатидан ўзингдан камроқ кўрсанг ҳам (18/Каҳф 39).
أَرَأَيْتَ феъли أَخْبِرْنِي каби ишлатилади. Унга ( ك ) замири қўшилади; (ت ) замири эса тасния, кўплик ва таънис шаклларида бўлганидек қолади; ўзгариш то ҳарфида эмас, коф ҳарфида рўй беради: أَرَأَيْتَكَ هَذَا الَّذِي كَرَّمْتَ عَلَيَّ : Мендан устун қилган шу кимсани кўрдингми (17/Исро 62); قُلْ أَرَأَيْتُكُم : Айт: "Ўзингиз ҳақингизда ҳеч ўйлаб кўрдингизми?" (6/Анъом 40); أَرَأَيْتَ الَّذِي يَنْهَى : Кўрдингми ўша тўсаётганни? (96/Алақ 9); قُلْ أَرَأَيْتُمْ مَا تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ : Айт: Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётганларингизни кўрдингизми? (46/Аҳқоф 4).
قُلْ أَرَأَيْتُمْ إِنْ جَعَلَ اللَّهُ عَلَيْكُمُ اللَّيْلَ سَرْمَدًا إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ : Айт: "Кўрдингизми/Нима дейсиз, агар Аллоҳ кечани сизларга то қиёмат кунигача узлуксиз давом эттирса?" (28/Қосос 71); قُلْ أَرَأَيْتُمْ إِنْ كَانَ مِنْ عِندِ اللَّهِ وَكَفَرْتُم بِهِ : Айт: "Кўрдингизми/Нима дейсиз, агар ушбу Қуръон Аллоҳ томонидан бўлса-ю, сизлар уни инкор қилган бўлсангиз (46/Аҳқоф 10); قَالَ أَرَأَيْتَ إِذْ أَوَيْنَا إِلَى الصَّخْرَةِ : Кўрдингми! деди. Қояга паноҳ топган пайтимизда (18/Каҳф 63). Бу барча оятларда огоҳлантириш маъноси бор.
رَأْي : Нафснинг/кишининг ғолиб гумон билан икки зиддан бирига ишонишидир. Ушбу оят шу маънодадир: يَرَوْنَهُمْ مِثْلَيْهِمْ رَأْيَ الْعَيْنِ : Уларни, кўз кўриши билан ўзларининг икки баробари деб кўрар эдилар (3/Оли Имрон 13). Яъни уларни, кўз билан кўриш тақозо этган даражада, ўзларининг икки баробари деб гумон қилар эдилар. فَعَلَ ذَلِكَ رَأْيَ عَيْنِي ёки رَاءَةَ عَيْنِي /Буни кўзим олдида қилди, дейилади.
رَوِيَّة ва تَرْوِيَة : Бирор нарса ҳақида фикр юритиш; қаноат ҳосил қилиш учун ақлга келган фикрлар орасидан танлаш қилишдир. مُرْتَئِي ва مُرَوِّي : Тафаккур қилувчи/фикр юритувчи. رَأَيْتُ феъли ( إِلَى ) юкламаси билан мутаадди бўлганда, ибрат олишга ундовчи назар/фикр юритиш маъносини англатади: أَلَمْ تَرَ إِلَى رَبِّكَ كَيْفَ مَدَّ الظِّلَّ : Роббинг соянинг қандай ёйиб қўйганини кўрмадинг/ ми?/ўйламадинг ми? (25/Фурқон 45). بِمَا أَرَاكَ اللّهُ : Аллоҳ сенга кўрсатган шаклда (4/Нисо 105); яъни сенга ўргатган ва билдирган шаклда. رَايَة : Кўринсин деб тикланган аломат/белги.
مَعَ فُلاَنٍ رَئِيٌّ مِنَ الْجِنِّ : Фалончи киши билан бирга бир жин бор. Туя бўғоз бўлиб, кўз билан кўринадиган даражада яққол бўлганда; أَرْأَتِ النَّاقَةُ فَهِيَ مُرْءٍ дейилади. رُؤْيا : Уйқуда кўринган нарса/туш. Бу калима فُعْلَى вазнидадир. Баъзан ҳамзаси таҳфиф қилиниб вов билан ўқилади. Ҳадисда шундай келади: لَمْ يَبْقَ مِنْ مُبَشِّرَاتِ النُّبُوَّةِ إِلاَّ الرُّؤْيَا : Нубувватнинг хушхабар берувчиларидан фақат туш қолди."
لَقَدْ صَدَقَ اللَّهُ رَسُولَهُ الرُّؤْيَا بِالْحَقِّ : Қасам бўлсинки, Аллоҳ Расулининг тушини ҳақ билан рост чиқарди (48/Фатҳ 27): وَمَا جَعَلْنَا الرُّؤيَا الَّتِي أَرَيْنَاكَ إِلاَّ فِتْنَةً لِلنَّاسِ : Сенга кўрсатган тушни фақат одамлар учун бир синов қилдик (17/Исро 60). فَلَمَّا تَرَاءَى الْجَمْعَانِ : Икки жамоа бир-бирини кўрган пайтда (26/Шуъаро 61). Яъни, улардан ҳар бири бошқасини кўрадиган тарзда бир-бирига яқинлашганда ва юзма-юз келганда
Пайғамбарнинг (сав) ушбу ҳадиси ҳам шу маънодадир: لاَ تَتَرَاءَى نَارُهُمَا : Уларнинг оловлари бир-бирига қарши келмайди. مَنَازِلُهُمْ رِئَاءُ : Уларнинг уйлари бир-бирига рўпарадир. فَعَلَ ذَلَكَ رِئَاءَ النَّاسِ : Буни одамларга кўз-кўз қилиш учун қилди.
مِرْآَة /Ойна: Нарсанинг сурати кўринадиган нарсадир. Бу калима مِفْعَلَة вазнида бўлиб, رَأَيْتُ ўзагидан келади. Худди مِصْحَف 'нинг صَحَفْتُ 'дан келгани каби. Кўплиги эса مَرَائِي шаклида келади. رِئَة /Ўпка: Юракдан ёйилган аъзо. Кўплиги ҳам ўз лафзидан رِؤُون шаклида келади. Шоир Абу Зайд шундай дейди:
فَغِظْنَاهُمُو حَتَّى أَتَى الْغَيْظُ مِنْهُمُو *** قُلُوبًا وَأَكْبَادًا لَهُمْ وَرِئِينَا -208
208- Уларни шундай ғазаблантирдики, ғазаб етиб борди;
Уларнинг қалб, жигар ва ўпкаларига.
رَأَيْتُهُ : Унинг ўпкасига урдим.