و س ط
В-с-т
Бир нарсанинг васати — бир-бирига тенг икки томони бўлган нарсалар учун унинг ўртаси деганидир. Бу وسط сўзи бир тана каби бир-бирига туташган (яхлит бўлган) мавжудотлар учун ишлатилади. Масалан, وَسَطُهُ صَلْبٌ Унинг ўртаси қаттиқдир ва وَضَرَبْتُ وَسَطَ رَأْسِهِ бошининг ўртасига урдим — дейилганда син ҳарфи фатҳали ўқилади — бу унинг айрим ишлатилишларидир.
وَسْط эса бир-биридан айри мавжудотлар учун ишлатилади. Икки нарсани бир-биридан ажратадиган нарса каби. Масалан: وَسْطُ اْلقَوْمِ كَذَا Жамоанинг ўртаси мана шундайдир.
وَسَط тушунчаси баъзан ҳар икки томони ҳам ёмон кўриладиган нарсалар учун ҳам ишлатилади. Масалан, هَذَا أَوْسَطُهُمْ حَسَبًا Бу обрў-эътибор жиҳатидан уларнинг ўртасидир ва мартаба жиҳатидан энг юксак даражада бўлганидир. Бахиллик билан исрофгарчилик орасида турадиган сахийлик ҳам шундайдир. Шундай қилиб, васат тушунчаси ифрот ва тафритдан узоқ мўътадил сўз, хулқ ва ҳаракатлар учун ишлатилиши маълум бўлади. Бу хусусиятга эга бўлган киши худди тенглик, адолат ва инсоф эгаси каби эъзозланиб мақталади.
Шу маънода Аллоҳ буюради: وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا Ана шундай, сизни ўрта йўл тутган бир уммат қилдик, (2/Бақара 143) мана бу оят ҳам шунга ўхшашдир: قَالَ أَوْسَطُهُمْ Уларнинг ичидаги энг оқил бўлгани шундай деди: (68/Қалам 28).
Баъзан эса وَسَط тушунчаси бир томони яхши кўриладиган, бошқа томони эса ёмон кўриладиган нарсалар учун ишлатилади. Яхшилик ва ёмонлик каби. Киноя йўли билан енгилтаклик ҳам шу тушунча орқали ифодаланади. Масалан: فُلاَنٌ وَسَطٌ مِنَ الرِّجَالِ дейилади. Бу билан ўша кишининг энди яхшилик чегарасидан чиқиб кетганига ишора қилинган бўлади.
Аллоҳ таолонинг: حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلاَةِ الْوُسْطَى Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза қилинг (2/Бақара 238) деган сўзига келсак, буни пешин намозидир, деганлар кундузни асос қилиб олганлар.
Шом намозидир, деганлар эса ракат сонини ўлчов қилиб олганлар, чунки бу намоз барча намозларнинг умумий шаклини ташкил этувчи икки ракат билан тўрт ракат орасида жойлашган — яъни, у уч ракатдир —.
Бомдод намозидир, деганлар эса унинг кечаги ва кундузги намоз орасида жойлашганини асос қилганлар. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳам шундай буюради: أَقِمِ الصَّلاَةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَى غَسَقِ اللَّيْلِ Қуёшнинг оғишидан то тун қоронғилигигача намозни лозим даражада қоим қил, (17/Исро 78). Яъни, бомдод намози.
Айниқса, бомдод намозининг зикр қилинишига сабаб — уни ўқиш борасида кишини кўп ялқовлик ўраб олиши ва уйқу энг ширин бўлган пайтда унга туриш кераклигидир. Шунинг учун бу вақтнинг азонига اَلصَّلاَةُ خَيْرٌ مِنَ النَّوْمِ Намоз уйқудан яхшироқдир, жумласи қўшилган.
Аср намозидир, деганлар эса бир томондан Пайғамбардан (сав) келган ривоятга таянганлар, бошқа томондан унинг вақти одамларнинг кўпчилиги учун иш-ташвиши ниҳоятда зич бўладиган палла эканини эътиборга олганлар. Зеро, бошқа намозларни ўқиш учун одатда бўш вақт топиш осонроқдир. Уларнинг ҳар бирининг ё олд томони бўш, ё орқа томони. Шунинг учун Пайғамбар (сав) бу ҳақда жуда аламли гапирган: مَنْ فَاتَهُ صَلاَةُ اْلعَصْرِ فَكَأَنَّمَا وَتَرَ أَهْلَهُ وَمَالَهُ Кимнинг аср намози қазо бўлса, у гўё аҳли ва молидан айрилгандек бўлади.