و ص ب
В-с-б
وَصَب : Тузалмайдиган (сурункали) касалликдир. Шу маънода قَدْ وَصِبَ فُلاَنٌ فَهُوَ وَصِبٌ Фалончи сурункали касалликка чалинди, у энди доимий беморга айланди; أَوْصَبَهُ كَذَا فَهُوَ يَتَوَصَّبُ Уни фалон сурункали касаллик тутди, у доимо унинг азобини чекмоқда, дейилади. Бу — у доимо қорин оғриғини чекмоқда дегани бўлмиш يَتَوَجَّعُ феъли кабидир.
Аллоҳ буюради: وَلَهُمْ عَذَابٌ وَاصِبٌ Улар учун доимий бўлган азоб бордир (37/Соффат 9); وَلَهُ الدِّينُ وَاصِبًا Доимий равишда дин Уникидир (16/Наҳл 52). Бу — икки илоҳ тутган кишилар учун таҳдиддир. Бундай ишни қиладиганларнинг жазоси доимий бўлган шиддатли азоб эканлигига эътибор қаратмоқда. Бу ерда الدِّينُ дин — итоат маъносидадир, وَاصِبًا эса доимийлик маъносини ташийди. Маъноси эса: Инсоннинг вазифаси ҳар доим, ҳар жойда Унга итоат этишдир. Худди фаришталар мана бу оятда тасвирланганидек: لاَ يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ Аллоҳ буюрган нарсага осийлик қилмайдиган ва буюрилган ишни қиладиган фаришталар турадилар (66/Таҳрим 6).
Инсон учун ишлатилган وَصَبَ وُصُوبًا бир ишда давом этишни англатади.
وَصَبَ الدَّيْنُ Қарз қатъийлашди, мажбурий ҳолга келди.
مَفَازَةٌ وَاصِبَةٌ Чек-чегараси йўқ саҳро, деганидир.