و س ق
В-с-қ
وَسْق : Сўзи тарқоқ нарсаларни тўплаш маъносини англатади. Шунинг учун бирор нарсани тўплаган киши: وَسَقْتُ الشَّيْءَ Уни тўпладим, дейди.
Юкнинг маълум бир миқдорига, масалан, бир туя юкига وَسْق деб ном берилган. Баъзилар бу 60 соъ оғирлигидаги юкдир, дейди. أَوْسَقْتُ اْلبَعِيرَ Туяга юкини юкладим. نَاقَةٌ وَاسِقٌ юкли урғочи туя, ва نُوقٌ مَوَاسِيقُ юкли урғочи туялар каби иборалар шу турдандир.
وَسَّقْتُ اْلحِنْطَةَ буғдойни бир юк ҳолига келтирдим.
وَسَقَتِ اْلعَيْنُ اْلمَاءَ Кўз сув тўплади, ёшланди. Бу маънода لاَ أَفْعَلُهُ مَا وَسَقَتْ عَيْنِي اْلمَاءَ Кўзимдан ёш келиб турар экан, уни қилмайман, дейилади.
وَالَّليْلِ وَمَا وَسَقَ Тунга ва тўплаганига (84/Иншиқоқ 17) оятига келсак, дейиладики: У тўплаган зулматлар, деганидир. Баъзилар эса: Тун келтирган фалокатлардир, дейди. Шунинг учун: وَسَقْتُ الشَّيْءَ Фалон нарсани тўпладим, дейилади.
وَسِيقَة Тўп ҳолда турган туялар маъносини англатади. Бу худди инсонлар учун ишлатиладиган ҳамда жамоа, гуруҳ, бирлик маъносини англатувчи رُفْقَة сўзи кабидир. Шунинг учун اِتِّسَاق ҳам тўпланиш, учрашиш, бирлашиш, давомийлик ва уйғунлик маъноларини англатади.
Бу маънода Аллоҳ буюрадики: وَالْقَمَرِ إِذَا اتَّسَق Тартибли ҳолга келганда тўлин ойга (84/Иншиқоқ 18).