و ح ش
В-ҳ-ш
وَحْش : Бу сўз "инсон" маъносидаги إِنْس сўзининг зид маъноли сўзидир. Одамлар билан ҳеч қандай унсият пайдо қилмаган, хонакилашмаган ҳайвонларга وَحْش деб ном берилади. Кўплиги эса وُحُوش шаклидадир. Аллоҳ буюради: وَإِذَا الْوُحُوشُ حُشِرَتْ Ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланганида (81/Таквир 5).
Унсият пайдо қилинмаган жойга وَحْش дейилади. Бу маънода: لَقَيْتُهُ بِوَحْشِ إِصْمِتَ дейилади, яъни "уни бир чўл жойда учратдим", деганидир.
بَاتَ فُلاَنٌ وَحْشًا Фалончи одам ваҳший ҳолда тунади. Яъни қорнида ҳеч нарса бўлмаган ҳолда кечани ўтказди. Кўплиги эса أَوْحَاش шаклидадир.
أَرْضٌ مُوحِشَةٌ ваҳший жой эса, яна وَحْش ўзагидандир. Ваҳший жойда яшайдиган инсонга ҳам нисбат шаклида وَحْشِي деб ном берилади. Инсоннинг инсонийликка мос келмайдиган томони ҳам وَحْشِي деб номланади. Инсоннинг инсонийлик томонига қаровчи хусусиятига эса إِنْسِي дейилади. Бир ёйнинг ваҳшийлиги ва инсонийлиги ҳам шу маъно назарда тутилиб айтилган.