و د د
В-д-д
وُدّ : Бу калима бирор нарсани севиш ва унинг бўлишини исташ маъносини англатади. У мазкур икки маънонинг ҳар бири учун ҳам ишлатилади. Чунки исташ ҳам севиш маъносини ўз ичига олади. Зеро исташ ҳам севилган нарсанинг рўёбга чиқишини орзу қилишдир.
Аллоҳ буюради: وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً ўрталарингизда муҳаббат ва меҳр пайдо қилди (30/Рум 21); سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَنُ وُدًّا Раҳмон улар учун кучли муҳаббат пайдо қилади (19/Марям 96).
Бу ерда зикр этилган муҳаббатдан мақсад — уларнинг қалбларида юзага келган яқинлашув ва бирлашувдир. Буни Аллоҳ таоло қуйидаги оятда баён қилган: لَوْ أَنْفَقْتَ مَا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا مَا أَلَّفْتَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ Агар сиз Ер юзидаги барча нарсани сарф қилсангиз ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдингиз (8/Анфол 63).
Шунингдек, соф маънодаги муҳаббатни тақозо этувчи مَوَدَّة оятида ҳам бунга ишора қилган:
قُلْ لاَ أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ أَجْرًا إِلاَّ الْمَوَدَّةَ فِي الْقُرْبَى Айтинг: Мен бу даъватимга қарши сизлардан қариндошчиликдаги меҳридан бошқа ҳақ сўрамайман (42/Шуро 23).
وَهُوَ الْغَفُورُ الْوَدُودُ У кўп мағфират қилувчи, кўп севувчидир (85/Буруж 14); إِنَّ رَبِّي رَحِيمٌ وَدُودٌ Албатта, Роббим раҳмли, кўп севувчидир (11/Ҳуд 90).
Маълум бўладики, وَدُود калимаси Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи қамровига киради: يَأْتِي اللَّهُ بِقَوْمٍ يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ Аллоҳ яқинда шундай бир қавмни келтирадики, Аллоҳ уларни севади, улар ҳам Аллоҳни севадилар; (5/Моида 54).
Аллоҳнинг Ўз бандаларини севиши ва бандаларнинг ҳам Аллоҳни севиши мавзуси илгари “ حب ” моддасида ўтган эди.
Баъзилар эса Аллоҳнинг Ўз бандаларига مَوَدَّة қилиши — уларни риоя қилиши, дейдилар.
Ривоят қилинадики, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга шундай деди: أَنَا لاَ أَغْفُلُ عَنِ الصَّغِيرِ لِصِغْرِهِ وَلاَ عَنِ الْكَبِيرِ لِكِبْرِهِوَأنَا الْوَدُودُ الشَّكُورُ Мен кичикдан кичиклиги учун, каттадан ҳам катталиги учун ғофил эмасман. Мен وَدُود (кўп севувчиман) ва شَكُور (шукрга кўп мукофот берувчиман).
Шунга кўра سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَنُ وُدًّا Раҳмон улар учун кучли бир муҳаббат пайдо қилади (19/Марям 96) оятининг маъноси فَسَوْفَ يَأْتِي اللَّهُ بِقَوْمٍ يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ Аллоҳ яқинда шундай бир қавмни келтирадики, Аллоҳ уларни севади, улар ҳам Аллоҳни севадилар (5/Моида 54) оятининг маъносига яқин маънодир.
Таманний (исташ, орзу қилиш, кўнгилдан кечириш) маъносини ташувчи турларидан бири қуйидаги оятларда ўтганидир: وَدَّتْ طَائِفَةٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يُضِلُّونَكُمْ Аҳли китобдан бир гуруҳ сизларни адаштиришни истадилар, (3/Оли Имрон 69); رُبَمَا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا لَوْ كَانُوا مُسْلِمِينَ Бир вақт келадики, куфр келтирганлар, кошки мусулмон бўлсайдик, деб орзу қиладилар (15/Ҳижр 2); وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ ҳамиша қийинчиликка тушишингизни орзу қиладилар (3/Оли Имрон 118); وَدَّ كَثِيرٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ Аҳли китобдан кўпчилиги орзу қиладики (2/Бақара 109); وَتَوَدُّونَ أَنَّ غَيْرَ ذَاتِ الشَّوْكَةِ تَكُونُ لَكُمْ Сизлар эса орзу қилар эдингизки, тикани (қийинчилик, машаққат, хавф) бўлмаган нарса (карвон) сизларники бўлсин (8/Анфол 7).
Яна буюради: وَدُّوا لَوْ تَكْفُرُونَ كَمَا كَفَرُوا فَتَكُونُونَ سَوَاءً Улар ўзлари куфр келтирганларидек, сизлар ҳам куфр келтириб, улар билан баробар бўлишингизни орзу қилдилар (4/Нисо 89); يَوَدُّ الْمُجْرِمُ لَوْ يَفْتَدِي مِنْ عَذَابِ يَوْمِئِذٍ بِبَنِيهِ Жиноятчи ўша куннинг азобидан фидя бериб қутулишни жуда орзу қилади; ўғилларини (70/Маъориж 11).
Аллоҳ таолонинг: لاَ تَجِدُ قَوْمًا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ اْلأَخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчилар билан дўстлашганини топмайсиз. (58/Мужодала 22) ояти эса кофирлар билан дўстлашишни ва уларни қўллаб-қувватлашни ман қилмоқда. Худди Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи каби: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لاَ تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ تُلْقُونَ إِلَيْهِمْ بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ كَفَرُوا بِمَا جَاءَكُمْ مِنَ الْحَقِّ يُخْرِجُونَ الرَّسُولَ وَإِيَّاكُمْ أَنْ تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ رَبِّكُمْ إِنْ كُنْتُمْ خَرَجْتُمْ جِهَادًا فِي سَبِيلِي وَابْتِغَاءَ مَرْضَاتِي تُسِرُّونَ إِلَيْهِمْ بِالْمَوَدَّةِ Эй иймон келтирганлар! Менинг ҳам душманим, сизнинг ҳам душманингиз бўлган кимсаларни дўст тутманглар. Улар сизларга келган ҳақни инкор қилган, Роббингиз Аллоҳга иймон келтирганингиз учун Расулни ва сизларни (юртингиздан ҳайдаб) чиқарган ҳолда, сизлар уларга муҳаббат етказмоқдасизлар. Агар Менинг йўлимда жиҳод қилиш ва розилигимни исташ учун чиққан бўлсангиз, ичингизда уларга муҳаббат яширмоқдамисиз? (60/Мумтаҳана 1). Яъни: самимий бўлиш ва шу каби муҳаббат сабабларини уларга кўрсатмоқдасизлар.
كَأَنْ لَمْ تَكُنْ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُ مَوَدَّةٌ Сиз билан унинг орасида ҳеч қандай чуқур муҳаббат бўлмагандек, (4/Нисо 73).
فُلاَنٌ وَدِيدُ فُلاَنٍ фалончи фалончининг севиклисидир.
وَدّ эса шу ном билан аталган бир бутдир. Бу номни унга ё жуда севганлари учун берганлар. Ёки унинг билан Улуғ Яратувчи орасида жуда алоҳида муҳаббат борлигига ишонганлари учун бу номни берганлар. Албатта, Аллоҳ таоло бундай хунук алоқалардан покдир.
وَدّ ошиқ (маҳлиё) калимасининг асли وَتِد қозиқ сўзидир. Унинг асли وَتِد бўлиб, ҳарфларнинг бир-бирига кириши шаклида бўлиши тўғридир. Ўзига боғланган нарса унга маҳкам боғлаган ҳолда турганлиги эътиборга олиниб ҳам бу номни олган бўлиши мумкин. Ёки унинг доимо бир жойга қоқилиб қолиши сабабли مَوَدَّة (кучли муҳаббат ва ажралмаслик) маъно жиҳатидан у билан айнан бир деб саналган.