و ر د
В-р-д
وُرُود сўзининг асл маъноси — сув излашдир. Кейинчалик бошқа нарсаларда ҳам ишлатилган. وَرَدْتُ اْلمَاءَ сув олдига келдим, أَرِدُ келаман, وُرُودًا келиш, أَنَا وَارِدٌ мен келувчиман, مَاءٌ مَوْرُودٌ келинадиган сув, قَدْ أَوْرَدْتُ اْلإِبِلَ اْلمَاءَ туяларни сув олдига олиб келдим дейилади.
Аллоҳ буюради: وَلَمَّا وَرَدَ مَاء مَدْيَنَ Мадян суви олдига келганида (28/Қосос 23).
وِرْد — етиб борилиши мақсад қилинган сувдир. وِرْد — сув боши деганидир. Айни пайтда сувнинг бош томони маъносини англатувчи صَدَر сўзининг зиддидир.
وِرْد — эпидемия ҳолида келадиган безгак кунидир. Даҳшатлилигини ифодалаш учун оловга ҳам шу ном берилган.
Аллоҳ буюради: فَأَوْرَدَهُمُ النَّارَ وَبِئْسَ الْوِرْدُ الْمَوْرُودُ уларни дўзахга туширади. Улар тушадиган жой қандай ҳам ёмон жойдир! (11/Ҳуд 98), إِلَى جَهَنَّمَ وِرْداً сув олдига олиб боргандек жаҳаннамга ҳайдаймиз (19/Марям 86); أَنتُمْ لَهَا وَارِدُونَ у ерга кирасизлар (21/Анбиё 98).
وَارِد — халқ олдига ўтиб, уларга сув берувчидир. Аллоҳ буюради: فَأَرْسَلُوا وَارِدَهُمْ сувчиларини юбордилар (12/Юсуф 19).
Ҳар бир сув олдига келувчига ҳам وَارِد дейилади. Аллоҳ буюради: وَإِنْ مِنْكُمْ إِلاَّ وَارِدُهَا Сизлардан жаҳаннамга келмайдигани йўқ (19/Марям 71).
Бир сув олдига келиб, унга кирилмаса ҳам وَرَدْتُ مَاءَ كَذَا фалон сув олдига келдим, дейилиши мумкин. Баъзилар: бу ибора у ерга киришни тақозо қилади, лекин Аллоҳ таолонинг солиҳ ва валий бандаларига бу олов таъсир қилмайди, дейишади. Уларнинг ҳоли Иброҳим (ас)нинг ҳоли кабидир, дейишади; чунки Аллоҳ у ҳақда шундай буюрган: قُلْنَا يَا نَارُ كُونِي بَرْداً وَسَلَاماً عَلَى إِبْرَاهِيمَ Биз: “Эй олов, Иброҳим учун салқин ва омонлик бўлгин!” дедик (21/Анбиё 69).
Бу мавзуда изоҳ беришга киришиш бизни ушбу китобда тутган услубимиздан четга чиқаришга олиб келади.
Безгакка чалинган кишига مَوْرُود, безгак хуружларининг келишига эса وِرْد дейилади.
شَعْرٌ وَارِدٌ орқага ёки белгача тушган соч деганидир.
وَرِيد — жон томири; жигар ва юракка боғланган, қон ва жон оқиб турадиган томирдир. Аллоҳ буюради: وَنَحْنُ أَقْرَبُ إِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ الْوَرِيدِ Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқмиз (50/Қоф 16). Яъни унинг жонидан ҳам яқинроқмиз деганидир.
وَرْد гул — сув томон борувчи маъносидаги وَارِد сўзидан келиб чиққан. Йилнинг илк мевасидан олдин келгани учун шу ном билан аталган. Ҳар бир дарахтнинг гулига وَرْد дейилади. وَرَّدَ الشَّجَرُ дарахт гул очди, деганидир. Отнинг ранги ҳам шунга ўхшатилиб, فَرَسٌ وَرْدٌ дейилган. Бу сифат — қиёмат келганда осмон гул каби қип-қизил ҳолга келади, дейилиб, осмоннинг васфи сифатида ҳам қўлланилган. Аллоҳ буюради: فَكَانَتْ وَرْدَةً كَالدِّهَانِ гул каби қизариб қолганида (55/Ар-Роҳман 37).