أَعْلَى : Энг шарафли, энг юксак. Аллоҳ буюради: فَقَالَ أَنَا رَبُّكُمُ
الْأَعْلَى
Сизнинг энголий Роббингиз менман, деди
(79/Нозиот 24). اِسْتِعْلاَء : Гоҳ қораланган катталик/кибр, гоҳ эса юксаклик талаби маъносида келади. Ушбу оят ҳар икки маънога ҳам эга бўлиши мумкин: وَقَدْ أَفْلَحَ الْيَوْمَ مَنِ
اسْتَعْلَى
Албатта, бугун устункелган зафар қозонди
سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ
الْأَعْلَى
Олий
Роббингнинг исмини тасбеҳ айт
(87/Аълаа 1) оятининг маъноси шундай: Аллоҳ Ўзи билан қиёсланмайдиган ёки бошқа нарса билан ўлчаб бўлмайдиган даражада юксакдир. وَالسَّمَاوَاتِ
Баъзиларга кўра سِجِّين дўзахнинг энг ёмон жойининг номи бўлгани каби, жаннатнинг энг яхши/юксак жойининг номи ҳам عِلِّيِّين дир. Бошқа баъзиларга кўра эса, ҳақиқатда бу сўз жаннатда яшовчиларнинг номидир. Бу фикр арабчага кўпроқ мувофиқдир. Зеро, бу кўплик шакли гапирувчилар/ақл эгаларига хосдир. Унга кўра бу сўзнинг бирлиги عِلِّيٌّ бўлади; худди بِطِّيخ каби. Бунга кўра оятнинг маъноси шундай бўлади: Аброр/Яхшилар ҳам عِلِّيِّين /
Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, ана ўшалар Аллоҳ уларга неъмат ато этган пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ кишилар билан бирга бўладилар. Улар нақадар гўзал ҳамроҳдир!
Юксаклик жиҳатидан, юксак жойга ва шараф/юксакликка عَلْيَاء дейилади. عُلِّيَّة сўзи عَالِيَة нинг тасғири (кичрайтма шакли)дир, урфда эса хонага ном бўлган. تَعَالَى النَّهَارُ : Кун/Қуёш кўтарилди. عَالِيَةُ الرُّمْحِ : Найза темирининг паст қисмига дейилади. Кўплиги عَوَال шаклида келади. عَالِيَةُ الْمَدِينَةِ : Шаҳарнинг юқори томони. Шу маънодан بُعِثَ إِلَى أَهْلِ الْعَوَالِي :
Авалий аҳлига юборилди
عَالِيَة сўзига нисбат عُلْوِيٌّ келади. عَلاَة : Темир бўладими, тош бўладими, сандон маъносидадир. Хонага ҳам عُلِّيَّة дейилади. Кўплиги فَعَالِيل вазнида عَلاَلِي шаклида келади. عِلْيَان : Йирик туя. عِلاَوَةُ الشَّيْءِ : Бирор нарсанинг юқори томони. Шу сабабли бош ва бўйинга عِلاَوَة дейилади. Шунингдек, юкларнинг устида ташиладиган нарсаларга ҳам عِلاَوَة дейилади. عِلاَوَةُ الرِّيحِ وَسِفَالَتُهُ :
Шамол (эсадиган жойнинг) усти ва пасти
, дейилади. اَلْمُعَلَّى : Фол ўқларининг энг юқорисидир, у эса еттинчисидир. اعْلُ عَنِّي : Устимдан тур!
تَعَالَ : Бу сўзнинг асл маъноси инсоннинг юксак бир жойга чақирилишидир. Кейин ҳар қандай жойга чақирилиш маъносида ишлатиладиган бўлди. Баъзиларга кўра бу сўз عُلُوّ ўзагидан келади. عُلُوّ : Мақомнинг юксак бўлишидир. تَعَالَ дегувчи, гўё юксаклик бор нарсага чақирган бўлади. Худди ўзига гапирилаётган кишини иззатлаш учун; اِفْعَلْ كَذَا غَيْرَ صَاغِرٍ :