ع ث ر
А-с-р
عَثَرَ الرَّجُلُ يَعْثُرُ عِثَارًا وَعُثُورًا : Одам йиқилди/қоқилди, қоқилмоқда. Бу тушунча мажозий маънода, ўз хоҳишисиз бирор нарсадан хабардор бўлиб қолган киши ҳақида ҳам ишлатилади. Аллоҳ буюради: فَإِنْ عُثِرَ عَلَى أَنَّهُمَا اسْتَحَقَّا إِثْمًا ...: Агар у икки шоҳиднинг гуноҳ иш қилганлиги фош бўлиб қолса (5/Моида 107). Бу маънода عَثَرْتُ عَلَى كَذَا /Мана шу нарсага дуч келдим/ундан хабардор бўлдим, дейилади. وَكَذَلِكَ أَعْثَرْنَا عَلَيْهِمْ : Шундай қилиб, (одамларни) улардан хабардор қилдик (18/Каҳф 21); яъни улар истамаган ҳолда биз одамларнинг уларни топишига сабаб бўлдик.

