ع ب ر
А-б-р
عَبْر сўзининг асл маъноси — бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўтишдир. عُبُور эса — сувдан ё сузиб, ё кема ичида, ё туя устида, ёхуд кўприк устидан кечиб ўтиш маъносидадир. Шу маънодан дарё қирғоғига عِبْرُ النَّهْرِ дейилади. Зеро, у ерга ё борилади, ёки у ердан бошқа жойга ўтилади. Бу ўзакдан кўз ёши маъносида عِبَرُ الْعَيْنِ сўзи ясалган.
عَبْرَة шакли ҳам دَمْعَة (кўз ёши томчиси) кабидир. عَابِرُ سَبِيلٍ /Йўловчи: إِلَّا عَابِرِي سَبِيلٍ : Йўловчи бўлган мустасно (4/Нисо 43). نَاقَةٌ عُبْرُ أَسْفَارٍ : Сафар қилишга қодир туя / Сафарда бақувват туя. عَبَرَ الْقَوْمُ : Қавм ўлди. Гўё улар дунё кўпригидан ўтиб бўлгандек. عِبَارَة — сўзловчининг тилидан тингловчининг қулоғига ҳаво орқали ўтадиган сўз маъносидадир.
اِعْتِبَار ва عِبْرَة : кўринган нарсанинг билимидан келиб чиқиб, кўринмайдиган нарсага етишишдир: إِنَّ فِي ذَلِكَ لَعِبْرَةً لِأُولِي الْأَبْصَارِ : Албатта, бунда басират эгалари учун чиндан ҳам бир ибрат бордир (3/Оли Имрон 13); فَاعْتَبِرُوا يَا أُولِي الْأَبْصَارِ : Эй ақл эгалари! Ибрат олинглар (59/Ҳашр 2).
تَعْبِير : тушларни таъбир қилиш маъносидадир. Туш таъбирловчи тушларнинг зоҳиридан ботинига томон кириб боради: يَا أَيُّهَا الْمَلأُ أَفْتُونِي فِي رُؤْيَايَ إِنْ كُنْتُمْ لِلرُّؤْيَا تَعْبُرُونَ : Эй аъёнлар! Агар туш таъбирини қила олсангиз, менинг мана шу тушимнинг маъносини айтиб беринглар (12/Юсуф 43). تَعْبِير сўзи дан кўра торроқ маънолидир. Чунки сўзи ҳам туш, ҳам бошқа нарсаларнинг шарҳи учун ишлатилади. Шеъро юлдузига дейилади. Унинг бундай номланиши — (осмонни) кечиб ўтиб, ботиб кетгани сабаблидир. : дарё қирғоғида ўсадиган ўсимлик. : устига ўсимлиги қолдирилган соҳил.