ع ب ث
А-б-с
عَبَث : Кишининг ўз ишига ўйин аралаштиришидир. Бу сўз қуйидаги ибородан келиб чиққан: عَبَثْتُ اْلأَقِطَ : Қурутни қуёшда қуритдим. عَبَث : бирор нарса билан аралаштирилган таом. Шу маънодан; аралаштирилган хурмо, ёғ ва талқондан тайёрланган таомга عَوْبَثَانِي дейилади. Аллоҳ буюради: أَتَبْنُونَ بِكُلِّ رِيعٍ آَيَةً تَعْبَثُونَ : Сизлар ҳар бир баланд тепаликка бир белги ўрнатиб, беҳуда ишлар билан ми машғул бўласиз (26/Шуъаро 128). Муносиб мақсади бўлмаган нарсага ҳам عَبَث дейилади: أَفَحَسِبْتُمْ أَنَّمَا خَلَقْنَاكُمْ عَبَثًا وَأَنَّكُمْ إِلَيْنَا لَا تُرْجَعُونَ : Сизларни фақат беҳуда равишда яратганимизни ва сизлар ҳақиқатан Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмаслигингизни ўйладингизми? (23/Муъминун 115).

