ع ج ب
А-ж-б
عَجَب ва تَعَجُّب сўзлари бир нарсанинг сабабини билмаган пайтда инсонга юз берадиган ҳолат маъносини англатади. Шунинг учун баъзи донишмандлар: عَجَب — сабаби номаълум нарсадир, деганлар. Шунинг учун Аллоҳга таажжуб нисбат берилиши тўғри эмас. Зеро У ҳар қандай ғайбни билади; ҳеч нарса Ундан яширин қолмайди. عَجِبْتُ عَجَبًا /Ҳайратландим, дейилади. Ҳайрат қилинадиган нарсага عَجَب дейилади. Ўхшаши номаълум нарсага эса عَجِيب дейилади. Аллоҳ буюради: أَكَانَ لِلنَّاسِ عَجَبًا أَنْ أَوْحَيْنَا إِلَى رَجُلٍ مِنْهُمْ : Ораларидан бир кишига… деб ваҳий юборганимиз одамларга ажабланарли бўлдими? (10/Юнус 2). Бу оят Маккаликлар Муҳаммад (сав)дан олдин ҳам унга ўхшаган инсонларга ваҳий келганини билганларига ишора қилади. بَلْ عَجِبُوا أَنْ جَاءَهُمْ مُنْذِرٌ مِنْهُمْ : Кофирлар, ораларидан бир огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар (50/Қоф 2); وَإِنْ تَعْجَبْ فَعَجَبٌ قَوْلُهُمْ أَئِذَا كُنَّا تُرَابًا أَئِنَّا لَفِي خَلْقٍ جَدِيدٍ : Агар ажаблансангиз, кофирларнинг: «Биз ўлиб тупроқ бўлгач, яна янгидан тирилтиламизми?» деганларига ажабланиш керак (13/Раъд 5); أَمْ حَسِبْتَ أَنَّ أَصْحَابَ الْكَهْفِ وَالرَّقِيمِ كَانُوا مِنْ آَيَاتِنَا عَجَبًا : Ёки сен Асҳоби Каҳф ва Рақимни ажабланарли оятларимиздан деб ўйладингми? (18/Каҳф 9); яъни бу энг ажабланарли нарса эмас; Биз қилган ишлар орасида ундан ҳам каттароқ ва ундан ҳам кўпроқ ҳайрат уйғотадиган нарсалар бор. إِنَّا سَمِعْنَا قُرْآَنًا عَجَبًا : Биз ҳайрат уйғотувчи бир Қуръон эшитдик (72/Жин 1); яъни ўхшашига одатланилмаган ва сабаби номаълум бир Қуръон.
Бу тушунча баъзан истиора йўли билан бирор нарсани хуш кўрган киши учун ишлатилади: أَعْجَبَنِي كَذَا : Фалон нарса менга ёқди. Аллоҳ буюради: وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يُعْجِبُكَ قَوْلُهُ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا : Одамлардан шундайлар борки, унинг дунё ҳаёти ҳақидаги гапи сизга хуш келади (2/Бақара 204); وَلَا تُعْجِبْكَ أَمْوَالُهُمْ وَأَوْلَادُهُمْ : Уларнинг мол-мулклари ва фарзандлари ҳавасингизни келтирмасин (9/Тавба 85); وَيَوْمَ حُنَيْنٍ إِذْ أَعْجَبَتْكُمْ كَثْرَتُكُمْ : Ҳунайн жанги куни сон жиҳатдан кўплигингиз сизга хуш келган эди (9/Тавба 25); كَمَثَلِ غَيْثٍ أَعْجَبَ الْكُفَّارَ نَبَاتُهُ : Бу, ёмғир ундириб чиқарган, деҳқонларга ҳам хуш келган бир ўсимликка ўхшайди (57/Ҳадид 20).
بَلْ عَجِبْتَ وَيَسْخَرُونَ : Йўқ, сен ажабланиб қолдинг, улар эса масхара қилаверадилар (37/Соффат 12); яъни уларнинг ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор қилишларига ажабланасан; чунки унинг бўлишига жуда ишонасан; улар эса билимсизликлари туфайли масхара қиладилар. Баъзиларга кўра эса оятнинг маъноси шундай: “Уларнинг ҳақни инкор қилишларига ажабланасан”. Баъзилар эса оятни ( ت ) ҳарфининг заммаси билан بَلْ عَجِبْتُ шаклида ўқиганлар. Бу аслида ҳайрат қилувчининг ўзига нисбат берган нарсаси эмас, балки қуйидаги маънодадир: Бу, унинг наздида عَجِبْتُ /ҳайратландим, дейиладиган нарсадир. Ёки عَجِبْتُ сўзи أَنْكَرْتُ /инкор қилдим, маъносида истиора қилинган бўлиши мумкин. Худди қуйидаги оятлардаги каби: أَتَعْجَبِينَ مِنْ أَمْرِ اللَّهِ : Аллоҳнинг ишидан ажабланасанми? (11/Ҳуд 73); أَجَعَلَ الْآَلِهَةَ إِلَهًا وَاحِدًا إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ عُجَابٌ : Илоҳларни битта илоҳ қилибдими? Бу ҳақиқатан ажабланарли бир нарса (38/Сод 5).
Ўзига бино қўйган кишига: فُلاَنٌ مُعْجِبٌ بِنَفْسِهِ дейилади. عَجَب : Думбаси заиф бўлган ҳайвон.